Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда 60 тонна газ олиб кетаётган юк машинасининг портлаши оқибатида кучли ёнғин содир бўлди, деб ёзмоқда мўғул ОАВ.
Қайд этилишича, ёнғин яқин атрофдаги бино ва автомобилларни қамраб олган, камида олти киши ҳалок бўлган, 10 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.
20 дан ортиқ автомобиль ёниб кетди.
Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, тез ёрдам ва полиция ходимлари ишлади.
Маҳаллий аҳолидан эвакуация сўралди.
Изоҳ (0)