Греция S-300 зенит-ракета комплексларини Киевга топшириш ниятида эмас, чунки бу мамлакат мудофаасини хавф остига қўйиши мумкин. Бу ҳақда 5 февраль куни Греция ҳукумати матбуот котиби Павлос Маринакис маълум қилди.
“Ёлғон хабарларга чек қўйилиши керак, айниқса, бу мамлакат мудофааси, унинг ташқи сиёсати ва мамлакатнинг хориждаги манфаатлари, хориждаги обрў-эътибори билан боғлиқ бўлса. S-300 зенит-ракета тизимини Украинага бериш нияти йўқ, мен буни қатъиян рад этаман”, — деди у брифингда журналистларга.
Маринакис қўшимча қилганидек, Греция ҳукумати ҳеч қачон ўз мамлакати мудофаасини хавф остига қўядиган сиёсат юритмайди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2022 йил декабрида Россия Грециянинг S-300 зенит-ракета комплексларини учинчи давлатларга топшириш мумкин эмаслиги ҳақидаги мажбуриятлари бажарилишини диққат билан кузатиб бораётганини айтган эди.
Изоҳ (0)