• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид гази, углеводородлар, углерод ва азот оксиди — ҳавони “бўғаётган” бензин

    Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси дунё бўйича 1-ўринга чиққанига қум бўронлари, қурилишларнинг ортгани, заводлардан чиқаётган тутунлар каби омиллар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Буларнинг қаторига бензин ёқиш натижасида автомобиллардан чиқаётган зарарли моддаларни ҳам бемалол қўшиш мумкин.

    Маълумотларга кўра, ҳар бир автомобиль 15 минг километр масофа босиб ўтгандан сўнг атмосферани 3 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази, 93 килограмм углеводород, 0,5 тонна углерод оксиди, 30 килограммга яқин азот оксиди ва бошқа зарарли моддалар билан ифлослантиради.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассиси Нозимбек Носировнинг айтишича, глобал энергия истеъмолининг асосий қисми автотранспорт воситаларига тўғри келади.

    Двигатель ёқилғиси сифатида бензин ишлатадиган автомобиллар ҳаётимизда асосий ўрин эгаллайди ва биринчи навбатда, зарарли чиқиндиларнинг муҳим манбаи ҳисобланади.

    Дунё миқёсида автомобиль двигателлари ҳар йили атроф-муҳитга 11,2 миллион тонна зарарли моддалар чиқаради. Зарарли моддаларнинг асосий қисми: CО – 9 миллион тонна, CH – 1,23 миллион тонна ва NO2 – 1,63 миллион тонна, 27 минг тонна бензол, 17,5 минг тонна формалдегид ва 1,5 тонна бензопирен кабилардир.

    Мутахассислар томонидан Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва Гана каби давлатларда олиб борилган таҳлилларга, кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига 50-90 фоиз автомобиль двигателлари ишлаганда атмосферага чиқадиган зарарли моддаларнинг чиқиндилари сабаб бўлади.

    Амалда транспорт воситасининг ўртача кунлик истеъмолига боғлиқ ҳолда ташламалар миқдорини ҳисоблаймиз:

    Ҳисоб натижаларига кўра битта автомобиль ўртача 1 йил давомида бензин ёқилғисида ҳаракатланса, атмосферага 2,106 тонна зарарли чиқинди чиқаради, — деди Нозимбек Носиров.

    Бензин ёниши натижасида чиқадиган зарарли моддалар атмосфера ҳавосини ифлослаш билан бирга, тупроқ унумдорлигини пасайтириб, ундаги тирик организмларга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

    Мутахассисларнинг фикрича, чиқаётган зарарли моддаларнинг кўп ёки камлиги бензин сифатига ҳам боғлиқ. Масалан, Аи-80 маркали бензини бошқа бензин турларига нисбатан ҳавога кўпроқ ташламалар чиқаради.

    “Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент Марказий кимё лабораторияси бошлиғи Комилжон Каримовнинг айтишича, 1 кило бензинни ёқиш учун 14,5 кило ҳаво керак бўлади.

    Ички ёниш двигатели (ICE) соатига тахминан 200 литр кислород истеъмол қилади — бу одам кунига нафас оладиганидан 2,5 баравар кўп. Автомобиллардан чиқадиган заҳарли чиқиндилар натижасида ҳавонинг умумий ифлосланишида бензинли двигателларнинг улуши 93-95 фоиз, дизель двигателларнинг 5-7 фоизини ташкил қилади, — деди Комилжон Каримов.

    10.01.2024, 22:00   Изоҳ (0)   11140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Чора кўрилмаса, аҳвол оғирлашаверади” — ифлосланиб бораётган Тошкент ҳавоси ҳақида суҳбат

    27.12.2023, 11:21

    Тошкент шаҳри ҳаво сифати бўйича дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рейтингида 4-ўринга чиқди

    03.01.2024, 22:45

    Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналарида ҳавони муҳофаза қилишга доир ишларни ўрганиш бошланди

    07.01.2024, 13:35

    Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди 

    10.01.2024, 21:20

     Қорақалпоғистонда 13 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни очилади

    10.01.2024, 20:55

    Тошкент вилоятида фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланган эркак қидирилмоқда 

    10.01.2024, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.