“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz веб-сайтига жойлаштирилди.
Фармон лойиҳаси билан барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида:
- ЯИМ ўсиш суръатини 6 фоиздан кам бўлмаган даражада, инвестицияларни эса ЯИМ ҳажмига нисбатан камида 30 фоиз бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади;
- иқтисодиёт тармоқларида 18 миллиард долларлик 309 та йирик лойиҳалар ишга туширилади;
- йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва фискал тақчилликни 4 фоизгача бўлиши таъминланади, кейинчалик инфляция ва давлат бюджети тақчиллиги ушбу кўрсаткичдан пасайтирилиши чоралари кўрилади;
- иқтисодиётга 275 триллион сўм кредит ресурсларини йўналтириш, шу жумладан, 41 триллион сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилиши таъминланади;
- банклар томонидан тақдим этиладиган кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2–3 фоиз бандга пасайтириш учун зарур шароитлар яратилади.
Изоҳ (0)