Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 5—6 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сешанба куни кечга томон баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
7 февраль, чоршанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
8—9 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 8 февралда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 7—8 февраль кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. 6—8 февраль кунлари шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда баъзида 25-27 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 5—7 февраль кунлари кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлади. 8—9 февралда кечалари 2-7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Тошкентда 5—6 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7—9 февралда кечалари 3-6 даража илиқ, кундузи 7 февралда 7-9 даража илиқ бўлади, 8—9 февралда 15-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Изоҳ (0)