Ўзбекистонга 2023 йилда 3,4 млн дона телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, импорт қилинган телефонларнинг умумий қиймати 240,1 млн долларга тенг бўлган. Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.
Энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 3,1 млн дона;
- Вьетнам – 276,8 минг дона;
- Ҳиндистон – 37,2 минг дона;
- БАА – 7,8 минг дона.
Изоҳ (0)