Термизда 8 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 22 декабрь кунидаги қарори билан, эндиликда Термиз шаҳрида йирик ҳажмли ва оғир вазнли (юк кўтариш қобилияти 8 тоннадан юқори бўлган) транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.
“Бунда ҳаракатланиш алоҳида ҳолларда Термиз шаҳар ҳокимлиги, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ўзаро тасдиқланган келишув (схема) орқали амалга оширилиши белгиланди”, - дейилади хабарда.
Изоҳ (0)