Ҳукумат қарорига кўра, жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш хизмати бўлим бошлиғи Дониёр Мақсумов “Дарё”га маълум қилди.
Дониёр Мақсумовнинг айтишича, авваллари 6 ойда бир маротаба фуқаролар божхона тўловларисиз Ўзбекистонга 1 та телефон олиб киришга рухсат берилган.
“Эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Шунингдек, телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face ID) қилиш жорий этилди”, - деди мутахассис.
Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.
Изоҳ (0)