Тинчликни таъминлаш учун Европа Иттифоқи ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Хосеп Боррель маълум қилди.
Унинг эслатишича, Европа кенгаши сўнгги йиғилишда Украинага 50 миллиард евролик ёрдамнинг янги пакети бўйича келишувга эришган. Шу билан бирга, дипломатнинг сўзларига кўра, ЕИ Киевга ўқ-дорилар етказиб бериш графигидан ортда қолмоқда, аммо буни тезлаштиришга ҳаракат қиляпти.
“Йил охиригача биз Украинага 1 миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини етказиб берамиз ва 60 минг украиналик ҳарбий хизматчини тайёрлаймиз”, — деб ишонтирди Боррель.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи аллақачон Украинага 28 миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам берган.
“Бу биз қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада тезлаштирганимиздан далолат беради. Биз бир йил ичида урушнинг олдинги икки йили учун ажратилган маблағга яқин пулни тақдим этамиз”, — дея таъкидлади Европа дипломатияси раҳбари.
Изоҳ (0)