• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Кастро клани ҳимояси остида”. Ўз ҳаётини сир сақлайдиган ва команданте оиласига содиқ президент — Мигель Диас-Канелнинг ҳокимиятга келиши

    Мигель Диас-Канель 2018 йилнинг апрелида 86 ёшли Рауль Каcтро ўрнини эгаллаб, Куба етакчисига айланди. “Диас-Канелнинг хизмат пиллапояси бўйлаб секин, аммо тўғри кўтарилиши социализмга бўлган ишончи сабаб амалга ошди — у маҳмадона ва импровизатор эмас. Парламент қаршисида чиқиш қилар экан, Фидель каби жўшқин ёки Рауль Кастро каби жиддий бўлмаса-да, ўзидан олдингилар каби кўплаб инқилобий тезирларни такрорлади”, — деб ёзганди Тhе New York Times газетаси.

    Мигель Диас-Канель (ўртада)
    Фото: Getty Images

    Кубанинг энг бадавлат инсонлари

    Кубанинг бўлажак президенти мактаб ўқитувчиси ва оддий ишчи оиласида дунёга келди. У университетни тамомлаб, муҳандис сифатида ишлади ва талабаларга маъруза ўқишни бошлайди. Аммо Мигелни фақат сиёсат қизиқтирарди: у бу йўналишдаги карьерасини Ёш коммунистлар иттифоқида бошлашга қарор қилади. Айнан ўша ерда у ака-ука Кастролар билан танишади ҳамда Раулнинг тансоқчисига айланади. Команданте ва унинг укаси ёш коммунистнинг содиқлиги ва инқилоб ғояларига бўлган ишончига дарҳол эътибор қаратади.

    Муваффақият узоқ куттирмади. Диас-Канель юқори лавозимларни тез-тез алмаштира бошлади: аввалида Вилья-Клара раҳбарига айланди — вилоят Коммунистик партиясининг биринчи котиби бўлди. У ишга велосипедда борар, жинси кийиб, узун соч қўйиб юрарди.

    1990 йиллар бошида сиёсатчи Куба Коммунистик партияси функционерига, 2009 йилда Давлат кенгаши раиси ва Куба Вазирлар Кенгаши ўринбосарига айланди. Халқ орасида Рауль кетганидан кейин Диас-Канель унинг ўрнини эгаллаши ҳақида гап-сўзлар тарқайди. Бироқ бу каби хулосаларга ҳали эрта эди: унинг бир қанча рақиблари бўлиб, уларнинг барчаси Кастролар клани аъзоси ҳисобланарди.

    Фидель ва Рауль Кастролар
    Фото: AP Photo

    Аввал бошида Раулнинг ўғли, Куба Қуролли Кучлари полковниги Алехандро Кастро Эспин меросхўрликка даъво қилади, аммо бу содир бўлмади. Уни нима сабабдан хушламай қолишгани ҳақида турли миш-мишлар мавжуд, бироқ ҳақиқатни билишнинг имкони йўқ: Кастронинг тўнғич ўғли оиласининг шахсий ҳаётини қаттиқ қўриқлайди.

    Яна бир номзодлардан бири Раулнинг собиқ куёви — Луис Альберто Родригес эди, ҳозирда у Куба иқтисодиётининг катта қисмини назорат қиладиган бизнеслар гуруҳига эгалик қилувчи Гаеса ҳарбий консорсиумига раҳбарлик қилади: хорижий инвестициялар, божхона, хориждан пул ўтказмалари, қурилиш компаниялари, меҳмонхоналар.

    Родригес мамлакатда гольф-клуб ёки меҳмонхона қуришга рухсат беришни шахсан ўзи ҳал қилади, шу боисдан ҳар куни у орқали катта пул ўтади.

    У Раулнинг қизи Деборага уйланган эди, аммо 2012 йилда аёл ажрашишга қарор қилади. Маҳаллий ОАВ Луис унга доимо хиёнат қилиб келгани ва тез-тез калтаклаб тургани ҳақида ёза бошлайди. Кастронинг ўғли синглисининг ёнини олганига қарамай, номаълум сабабларга кўра, охир-оқибат у куёви томонни танлайди. Луис Альберто Сиёсий бюрога киради, аммо юқори лавозимни эгалламайди.

    Раулнинг ўрнини эгаллаши кутилган навбатдаги инсон унинг севимли набираси эди — Дебора ва Лопес-Калехаснинг ўғли. Рауль Гилермо Родригесе Кастро олтита бармоқ билан туғилган, шу сабабдан уни “краб” дея чақиришади. Болакай катта бўлгач, Куба етакчининг шахсий тансоқчисига айланди ва яна бир лақабга эга бўлди — “cупернабира”.

    Кубанинг собиқ президенти Рауль Кастро набираси Гилермо Родригес Кастро ҳамроҳлигида
    Фото: AP Photo

    Рауль Гилермо бўш вақтида бадавлат кубаликлар ва хорижий меҳмонларни қўриқлаш билан пул ишлайди. Бир вақтлар қўшиқчи Бейонсе Кастронинг набираси билан суҳбатдан ҳайратга тушганини айтганди. Натижада “cупернабира” давлат раҳбарлиги курсиси ўрнига бутун бошли тансоқчилар жамоасига эга бўлди.

    Бундан ташқари, Гаванадаги машҳур клублардан бирининг чорак акцияси Раулга тегишли. У ерга кирган бадавлат фуқаролар бир кечанинг ўзида минглаб долларни кўкка совуради, бу вақтда эса оддий кубаликларнинг ойлиги 100 долларни ташкил этади.

    Инқилоб ғояси ҳимоячиси

    Охир-оқибат Рауль Кастро Мигель-Диас Канелни бошқа номзодлардан кўра ишончли дея ҳисоблаб, уни ўзига давомчи сифатида танлади. “У ҳар бир лавозимда хотиржам инсон, бироқ ўзгаришларга тайёр самарали етакчи сифатида тасаввур уйғотди. Кўпчилик у яхши тинглай олади деса, баъзилар эса қаттиққўллик ва кибр бегона бўлган партия етакчиси дерди. У инқилоб ғоялари ва тамойилларининг ҳақиқий ҳимоячиси эди”, — деб ёзганди ғарб ОАВлари.

    Рауль Кастродан партия бошқарувини олган Мигель Диас-Канель
    Фото: BBC

    Собиқ етакчининг фикрича, Диас-Канел президентлик лавозимида икки муддат — жами 10 йил ўтиради.

    Кўпчилик ёш коммунистдан ўқиш йилларидаёқ юз ўгирганди, ўшанда у Зигмунд Фрейд тадқиқотлари билан қизиққан курсдошларининг институтдан ҳайдалишини қўллаб-қувватлаган. Аммо ҳозирда у ёшларга яқин, концертларга боради, интеллектуал элита билан мулоқот қилади. “Мен билган одамларнинг барчаси у ҳақида яхши фикрда. Янги президентнинг ҳам ўғли, мусиқачи. У Аргентинада яшайди”, — деган эди АҚШга қочган кубаликлардан бири.

    Куба президенти либерал сифатида танилган, шу билан бирга кўпчилик уни иккиюзламачи деб атайди. Мухолифлари Мигель бензин билан муаммолар юзага келганида велосипед минишга ўтиб кетганини ҳам танқид қилиб келади. Уларнинг сўзларига кўра, кондиционер ўрнатилган яхши машина уни ортидан кузатиб юрган — табиийки унинг ичида тансоқчилари бор.

    Фиделнинг икки хил ҳаёти

    Рауль Кастро ҳокимиятдан кетиб, Сантяго-де-Кубадан 100 километр узоқликдаги тарихий ватанидаги ҳашаматли уйига кўчиб ўтганидан кейин халқ орасида норозилик бошланди. Фидель Кастронинг ҳаётига оид мақолалар эса ундан кўпроқ эътирозларни юзага келтирди. Командантега 17 йил тансоқчилик қилиб, кейинчалик Мексика орқали АҚШга қочган Хуан Рейналдо Санчес “Фидель Кастронинг икки хил ҳаёти” деган китоб ёзди. Китобда Куба инқилоби етакчисининг кўплаб кўчмас мулклари борлиги қайд этилганди. Хусусан, Каё-Педра хусусий ороли ҳам аслида унга қарашли бўлган — у ерда катта вилла жойлашган бўлиб, бино фил суяклари билан безатилган ва шахсий дельфинариясига эга. Фидел қароргоҳида баскетбол майдончаси, бандаргоҳ ва хусусий тиббиёт маркази ҳам борлиги айтилади.

    Фидел Кастро
    Фото: Getty Images

    2006 йилда Forbes журнали Кастронинг бойлигини 900 миллион долларга баҳолайди ва уни замонанинг энг бадавлат диктаторлари қаторига киритади. Сиёсатчининг ўзи ҳақиқий рақам 900 экани, аммо миллион долларда эмас, балки песода эканини (40 доллардан кўпроқ), кўчмас мулклари орасида эса Гаванадаги квартирадан ташқари, “балиқчилар кулбаси” борлигини айтарди. Собиқ тансоқчи Фидель расмий уйини одамлар эътибори учун банд қилиб, аслида ҳашаматли виллада умргузаронлик қилиши ҳақида ёзган.

    Санчес Кастронинг 20 та кўчмас мулки, шунингдек, қимматбаҳо ёғоч билан қопланган Aquarama II яхтаси борлигини ёзган. Тансоқчига кўра, командантенинг автопарки қимматбаҳо машиналарга тўла бўлган, улар орасида эса севимлиси Mercedes’дир.

    Китоб муаллифининг сўзларига кўра, етакчининг Швейцарияни қимматбаҳо Rolex соатлари коллекцияси бўлган, у Куба роми ўрнига Шотландия вискисини ичган. Аммо Фидель маҳаллий сигараларни маъқул кўрар ва уларни олмослар билан безатилган порцигарда сақларди.

    Собиқ тансоқчининг айтишича, Кастро бу каби дабдабали ҳаёт учун пулни марихуана ва кокаин контрабандасидан олиб келган. Куба Лотин Америкасидан АҚШга етказиладиган гиёҳванд моддалар учун транзит пункт ҳисобланади.

    Кастризм ва қашшоқлик

    Мигель Диаc-Канель ўзидан олдинги етакчиларнинг хатоларини ҳисобга олди ва ҳозирда шахсий ҳаётига оид маълумотларни қаттиқ яширади. У ҳақида деярли ҳеч нима йўқ. Сиёсатчининг биринчи турмушидан икки фарзанди бор бўлиб, айни вақтида у иккинчи марта уйланган рафиқаси билан яшайди. Кубанинг амалдаги раҳбари бошқа мамлакатлар раҳбарлари каби шароитда яшашини кўрсатишга уринади.

    Кубаликлар ҳаёти Рауль Кастро давридаёқ — Вашингтон ва Гавана ўртасида илиқлик юзага келганида ўзгаришни бошлади: Кастро ва Барак Обама телефон орқали мулоқот қилди, кейин эса учрашув ўтказди. Америка ҳукумати “Озодлик ороли”ни терроризмга ҳомийлар рўйхатидан чиқариб ташлади, модел Наоми Кемпбелл Фидель Кастронинг ўғиллари билан Гавана кўчаларида суратга тушди, Куба пойтахтига АҚШ байроқлари илинди, афсонавий Rolling Stones гуруҳининг концерти бўлиб ўтди. Кўпчилик АҚШ 1960 йилларда жорий этилган иқтисодий эмбаргони бекор қилишини кутганди, аммо бундай бўлмади. Дональд Трамп президентлиги даврига келиб Кубага нисбатан сиёсат яна қаттиқлашди.

    Куба президенти Мигель Диас-Канель рассом Ёсвани Мартинеснинг кўргазмасида
    Фото: “РИА Новости”

    Шундай бўлса-да, кубаликлар Рауль бошқаруви даврида интернет ва мобил алоқадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди, маҳаллий аҳолига хорижликлар яшайдиган меҳмонхоналарда қолишга, шунингдек, кема ва яхталарда туристик йўлланмаларни харид қилишга рухсат берилди. Кастронинг укаси даврида кўчмас мулк ва автомобиллар савдосига рухсат этилди.

    Мигель Диас-Канелнинг келиши эса Кубада радикал ўзгаришларни бошлаб бермади. Давлатда навбатдаги иқтисодий қулаш бошланди. Пандемия ҳам оролга жиддий зарар етказди. Вашингтоннинг янги санкциялари эса вазиятни ёмонлаштирди.

    Рауль катта сиёсатдан кетган бўлса-да, Кубада кастризм — социализмни қуриш борасидаги ғояга риоя қиладиган ҳукумат томонидан бошқарилувчи сиёсат ва иқтисод сақланиб қолган. Мигель Диас-Канель эса бунга бирор чора кўрмай, вазиятни кузатиб боряпти холос.

    03.02.2024, 19:50   Изоҳ (0)   15710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашаматли ҳаёт, “мерос қолган” миллион доллар ва коррупцион схемалар. Туркия тарихидаги ягона аёл бош вазир Тансу Чиллер тақдири

    20.01.2024, 20:00

    “Ўзини биринчи хоним деб ҳисобларди”. Рафиқасини қамоқдан қутқариб қололмаган ва халқ душманига айланган СССР ҳукумати раҳбари Молотов тақдири

    27.01.2024, 21:08

    “Тахтдаги одамови”. Саройда яшашни истамаган ва ўзини оддий профессор ҳисоблаган европалик диктатор — Салазар тақдири

    31.01.2024, 19:57

    Финляндия Россия билан чегарани очишдан бош тортди

    03.02.2024, 19:35

    Шимолий Корея “ултра-катта” каллаклар билан жиҳозланган қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани маълум бўлди

    03.02.2024, 18:35

    ОАВ: Киев Оқ уйни Залужнийнинг ишдан олиниши ҳақида хабардор қилган. АҚШ бу қарорни қўллаб-қувватламади

    03.02.2024, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.