Европа Иттифоқи минтақада ҳарбий мобилликни ошириш учун аллақачон 1,7 миллиард евро сарфлаган бўлиб, йирик можаро юзага келган тақдирда ҳарбий кучларни кўчириш учун зарур шароитларни тайёрлаб қўйган.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жосеп Боррел Бельгия томонидан ташкил этилган Европа форумида маълум қилди.
“2018 йилдан бери Европа Иттифоқи ҳарбий кучларнинг ҳаракатчанлик даражасини ошириш учун Иттифоқнинг 21 давлатида 95 та лойиҳага 1,7 миллиард евро сармоя киритди. Аммо Украинадаги можаро бу етарли эмаслигини ва биз хавфсизлигимизни таъминлаш учун яна қўшимча чоралар кўришимиз кераклигини кўрсатди”, — деди Боррел.
Аввалроқ Жосеп Боррел Европа санкциялари Россия мудофаа саноатини йўқ қила олмагани ва энди Европа Иттифоқи “Украина туннелининг охирида ёруғликни кўрмаётгани”ни таъкидлаганди.
Изоҳ (0)