Сурхондарёда эркак ёш болани уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани айтилган ва ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилганини эълон қилди.
![](/static/2024/01/31/sv-FjBjUKpk.jpg)
Маълум қилинишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраган 4 ёшли ўғлини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (ҳақорат қилиш) ва 59-2 (оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланган.
Изоҳ (0)