Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорига асосан, Зафар Тўхтаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Зафар Тўхтаев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментларида Соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва ижтимоий муҳофаза шўбаси, Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати шўбаси ҳамда Ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари шўбасида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Хусусан, 2022—2023 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шўбаси мудири бўлган.
Тайинловга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референс лабораториясига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Изоҳ (0)