• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Анжелина Жоли, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузлари қандай китобларни мутолаа қилади?

    Мотивация борасидаги барча роман ва китобларни битта қолдирмай ўқиб чиққан ва мутолаа қилиш учун яна нимадир қидираётган бўлсангиз, ушбу тавсияларимиз сиз учун. Шу тобда чой ёки қаҳвани аччиқроқ дамлаб, иссиқ кийим ва шарфларга ўраниб олганингиз маъқул. Машҳурлар севимли китоблари ҳақидаги таассуротларини сиз билан мамнуният ила ўртоқлашади.

    Қуйида жавонингиздан ўрин олишга муносиб бўлган китоблар билан танишасиз. Энг яхши асарларни Крис Пратт, Анжелина Жоли, Жонни Депп ва бошқаларнинг номидан келтирамиз.

    “Булбул”, Кристин Ҳанна

    Фото: The book castle 

    Тhе New York Times талқини бўйича биринчи рақамли бесцеллер. Унда Иккинчи жаҳон уруши вақтида яшаган аёлларнинг ҳаёти батафсил тасвирланган. Дарвоқе, шу йил уруш, қурбонлар, азоб ва буюк дўстлик ҳақидаги асарни катта экранларга чиқариш режалаштирилган.

    Таниқли қўшиқчи Тим МакГроу ушбу бадиият намунасининг машҳур мухлисларидан бири ҳисобланади. У америкалик журналист Женна Буш Ҳагерга асар ҳақида шундай деган эди: “Бу менинг севимли китобларимдан бири. Уни ўқиб бўлгач, ёш боладек йиғладим. Фарзандларим, хотиним уни ўқиб чиқишди. Улар ҳам бу китобни ёқтириб қолди”.

    “Терминаллар рўйхати”, Жек Карр

    Фото: Booklyst.net

    Крис Пратт “Терминаллар рўйхати” романидан илҳомланган сиёсий триллер руҳидаги сериалда рол ижро этади. Асар собиқ денгизчи Жек Карр томонидан ёзилган. Китоб ҳарбий хизматчи ҳақида ҳикоя қилади. У бутун экипажининг ўлими ортида Америка ҳукумати турганини билади. Крисга ушбу асар жуда манзур бўлган ва унинг экранлаштирилишида иштирок этаётганидан хурсанд бўлса керак.

    “Бизга кўринмайдиган ҳамма ёруғлик”, Энтони Дорр

    Фото: Booklyst.net

    Америкалик комик актёр ва телебошловчи Сет Мейерс бу романнинг таниқли мухлисларидан. Иккинчи жаҳон уруши воқеаларига бағишланган мазкур китоб Пулитцер мукофотига сазовор бўлган. Китоб сюжети икки норасида — уруш вайронагарчиликларидан омон қолишга астойдил ҳаракат қилаётган кўр француз қизи ва немис боласи атрофида қурилади.

    Агар сиз бу китобни ўқимаган бўлсангиз, ҳозир мутолаанинг айни пайти. У кўплаб қисқа боблардан иборат ажойиб асар.

    Сиз шунча ишдан ортиб бу китобни қандай ўқишим мумкин, деб ўйлаётган бўлсангиз, шуни билингки, ўн дақиқа вақт ажратиб, мутолаага киришсангиз, бир-икки бобни қандай ўқиб бўлганингизни сезмай қоласиз”, — деб ёзади Мейерс Instagram саҳифасида.

    “Дракула”, Брем Стокер

    Фото: Harper's bazaar.kz

    Машҳур Влад Дракулага ташриф буюрган ёш агент Жонатан Харкернинг саргузаштлари кўпчиликка маълум. Агар кимдир унутган бўлса, эслатиб қўймоқчимиз. Роман воқеалари кўплаб хатлар, қайдлар ва газетадан қирқиб олинган парчалардан иборат.

    Саҳифалар Стокер қаҳрамонларининг саргузаштлари, уларнинг ўй-кечинмалари билан тўлдирилган. Кўчмас мулк агенти бўлиб ишлайдиган ёш йигит Жонатан Харкер Трансилванияга саёҳат қилади. У Англияда уй сотиб олиш тўғрисида бир граф билан олди-сотди шартномасини тузиши керак. Ўша таҳликали лаҳзадан, яъни фойтун йигитчани граф дарвозаси олдига олиб келганидан сирли воқеалар бошланади.

    Машҳур актриса Анжелина Жоли ҳам ирландиялик адибнинг ижодини қадрлайди. Актрисанинг сўзларига кўра, китобнинг сюжети “аёллар озодлиги қўрқувини акс эттиради”. Маълумки, актрисанинг шахсий жамғармаси вампирлар ҳақидаги ҳикоялар билан тўла.

    “Йўлда”, Жек Керуак

    Фото: Booklyst.net

    Жонни Деппнинг ўзи жуда ғайриоддий шахс ва унинг севимли китоблар танлови ҳам ўзига хос. Актёр Кафканинг “Эврилиш” романи ва Боб Диланнинг “Бий” (ўргимчак тури) асарини яхши кўради. Жек читтак образи билан танилган санъаткор Эдгар Аллан Понинг ҳикоялари ва романларини севиб мутолаа қилади. Аммо Жек Керуакнинг “Йўлда” автобиографик романи унинг китоблари рўйхатида олдинги ўринни эгаллайди. Асар қўлёзмаси бир неча бор кескин изоҳларга дучор бўлган ва ноширлар томонидан аёвсиз танқид қилинган. Сюжетга кўра, китоб беш қисмга бўлинган ва унда икки дўст — Сал Парадайз ва Дин Мориартининг АҚШ ва Мексика бўйлаб саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    29.01.2024, 14:47   Изоҳ (0)   6278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳурликда китобларини ҳам ортда қолдирган бeстселлерлар асосида яратилган фильмлар

    17.01.2024, 12:40

    Турмуш ўртоғи сабаб карьераси издан чиққан Голливуд юлдузлари

    18.01.2024, 11:38

    Бир-бири билан ёшлигидан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.01.2024, 14:50

    Рол учун паспорт: Фильмдаги роли сабаб бошқа мамлакат фуқаролигини олган актёрлар

    27.01.2024, 21:54

    Қироллик меросхўрларининг энагалари: Иккинчи она, эрининг маъшуқаси ёки катта опами?

    29.01.2024, 10:50

    Алек Болдуин, Мел Гибсон, Эдди Mёрфи: Голливуднинг энг серфарзанд юлдузлари (фото)

    28.01.2024, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.