Истанбулдаги католик черковида қуролланган икки киши отишма содир этди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая хабар берди.
Ҳодиса 28 январь маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида Сариер туманидаги Санта-Мария черковида ўтказилган маросим вақтида содир бўлган. Айни дамда бир кишининг ўлгани маълум. Али Ерликаянинг сўзларига кўра, икки нафар ниқобли, қуролланган шахс эркакни отиб ўлдирган.
“Ушбу факт бўйича кенг кўламли суриштирув ишлари бошланди, полиция жиноятчиларни ушлаш чораларини кўрмоқда. Биз бу жирканч ҳужумни кескин қоралаймиз”, — дейди у.
Изоҳ (0)