АҚШнинг Айова штати Перри шаҳридаги ўрта мактабда отишма содир бўлди. Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар бермоқда.
Отишма оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани, яна бир неча киши яралангани айтилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари отишмани мактаб ўқувчиларидан бири содир этгани ва у кейинчалик ўзини отиб ўлдирганини маълум қилишди.
“Перри шаҳридаги отишма содир бўлган ўрта мактабда кўплаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тиббиёт ходимлари ишламоқда”, — дейилади Даллас округининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Воқеа туфайли 5 январь, жума куни Перри шаҳридаги учта мактабда дарслар бекор қилинди. АҚШ президенти Жо Байден Перридаги вазиятни шахсан кузатиб боради, дея маълум қилди Оқ уй матбуот котиби.
Изоҳ (0)