АҚШ пойтахти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Оқ уйдан бир неча кўча нарида содир бўлган отишмани тергов қилмоқда. Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса эрталаб Оқ уйдан бир неча кўча нарида K street ҳудудида содир бўлган – полиция фавқулодда ҳодиса жойига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5 ларда етиб келган.
“У ерда ҳушидан кетган, нафас олмаётган, катта ёшли эркак бўлиб, унда қотиллик аломатлари бор эди”, — дейилади полиция баёнотида.
Кейинроқ у эркак касалхонада вафот этгани хабар қилинди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)