Фарғона шаҳридаги нотурар объектда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида “А.Т.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Фарғона шаҳридаги нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 568,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда ноқонуний олтин қазувчилар 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлгани, Асакада электр тармоқлари муҳандиси 13 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)