Янги Наманган туманида 496 миллион сўмлик электр энергияси ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган. “Г.” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ҳамда фуқаро К.К.нинг хонадонидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 496 миллион сўмлик электр энергияси ўғирланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)