Фарғона вилоятида ер участкасини ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 23 январь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.А. Бувайда тумани “Бегобод” қишлоғида жойлашган Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 25 сотих бўш ер участкасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқаро Б.А.га 160 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Аввалроқ Сирдарёда беш гектар ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга уринган опа-ука қўлга олинган эди.
- Апрель бошларида эса Навоийда 80 гектар ерни 1 миллиард сўмга сотишга уринган шахслар қўлга олингани,
- Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
- Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.
Изоҳ (0)