• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистонда тинчлик бўлиши Хитой учун жуда муҳим” — Абдулла Абдуқодиров

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан айни шу кунларда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Сўнгги бир неча йил ичида Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорига айланди. “Дарё” Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатларни таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров билан суҳбатлашди.

    – Ўзбекистон президенти ўзининг 2024 йилдаги илк хорижий сафарини Хитой халқ республикасига амалга оширди. 2023 йилда Шавкат Мирзиёев 2 бор “Осмон ости мамлакати”га ташриф буюрган эди. Бу галги давлат ташрифи ўтган учрашувлардан нимаси билан фарқ қилади?

    – Мен суҳбатни 2022 йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида ўтказилган саммити доирасида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан бошламоқчиман. Сабаби учрашув доирасида 15 миллиард долларлик умумий кредит ва инвестиция доирасида келишувга қўл қўйилган эди. Лекин бугун Хитой халқ республикасидан Ўзбекистонга амалга оширилган инвестициялар ҳажми 5 миллиард долларга етмайди. Яъни биз катта ишларни мўлжал қилганмиз. Аммо бу йўлни босиб ўтиш учун вақт керак. Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп.

    2022 йилдан кейин дунёдаги вазият мутлақо ўзгариб кетди. Масалан, Яқин Шарқда юз бераётган уруш ҳаракатлари. Агар эсингизда бўлса, 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШда юз берган террорчилик ҳаракатларидан сўнг дунё бутунлай ўзгариб кетган эди. Худди шунга ўхшаб, 2023 йил 7 октябрдан кейин дунё ўзгариб кетди. Дунёда мана шундай таранглик кучайиб бораётган бир паллада иқтисодий қудрат жиҳатдан иккинчи бўлган мамлакат лидери билан учрашиш муҳим аҳамиятга эга.

    Суҳбат давомида
    Фото: "Дарё"

    Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Марказий Осиёдаги барқарорликни таъминлашнинг энг асосий йўналишлардан бири – Хитой билан ҳамкорлик эканлигини айтиб ўтган. Эътибор беринг, Марказий Осиё деб айтилмоқда. Чунки Ўзбекистон якка ўзи суверенитети сақлаб қола олмайди.

    – Давлатлар ўзаро ҳамкорлик қилаётганида ўз манфаатларини излайди. Ўзбекистонни Хитойда қандай иқтисодий манфаатлари бор? Ва ўз навбатида Хитойни Ўзбекистонда қандай манфаатлари мавжуд?

    – Катта давлатлар билан кичик давлатларнинг ўзаро манфаатлари тўғрисида гапириш жуда оғир. Чунки Ўзбекистоннинг Хитой ташқи савдосида тутган ўрни 01 фоизга ҳам етиб бормайди. Лекин Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва Марказий Осиёда тутган ўрнига эътибор берадиган бўлсак, бу Хитой учун жуда аҳамиятга эга.

    Ҳозир Хитой Туркманистондан йилига 17-18 миллиард куб/метр газ сотиб олади. Ва Туркманистондан Хитойга Ўзбекистон ҳудуди орқали 4 та газ қувурлари ўтган. Бу ердаги иқтисодий ва сиёсий барқарорлик Хитой учун ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки Марказий Осиё халқаро асосан Ислом динига эътиқод қилади. Биламизки, Хитойдаги энг катта халқ – бу уйғурлар ҳисобланади. Шунинг учун минтақада умумбашарий қадриятлар олдинга сурилаётгани Хитой учун аҳамиятли бир факт.

    Бугунги кундаги Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг умумий ташқи иқтисодий фаолиятининг 25 фоизи Хитойга тегишли. Хитойдан Ўзбекистонга импорт бўлаётган асосий маҳсулотлар – автомобиль ва дастгоҳлар. Ўзбекистондан Хитойга экспорт бўлаётган маҳсулотлар эса газ ва текстиль маҳсулотлари. Умуман олганда, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи алоқалар стабил ривожланмоқда. Буни олқишлаш керак.

    Ўзбекистон Республикасининг йирик ҳамкор давлатлар билан ташқи савдо айланма динамикаси

    Фото: Статистика агентлиги

    Бугунги кунда Ўзбекистон учун Хитой билан боғлиқ муҳим бўлган 4 масала бор. Биринчиси, Ўзбекистондан ўтувчи Хитой ёрдами билан қуриладиган транзит йўлакларини яратиш. Бунда асосан Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон орқали ўтувчи темирйўл назарда тутилади. Иккинчиси, Хитойдаги камбағалликдан қутилиш тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистонга татбиқ этиш. Учинчиси, Хитойни ички бозорни қониқтириш ва рақобатбардош тадбиркорлар синфини яратиш борасидаги тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Тўртинчиси, Хитойдаги экспорт ва импорт шароитларида стандартлаштириш нормативларини йўлга қўйиш масалаларини Ўзбекистонда татбиқ этиш.

    – Хитой бугунги кунда Ўзбекистонга катта сармоя киритмоқда. Хитой асосан қайси соҳаларга ва қанча инвестиция тикмоқда?

    – Ҳозир Хитой кўпроқ энергетика соҳасига сармоя киритмоқда. Чунки Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш ва энергетика самарадорлигига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Хитойнинг ўз тажрибаси бор ва бу тажриба бошқа тажрибалардан кескин фарқ қилади. Шунингдек, Хитой асосан қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларига катта инвестиция киритмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар

    Фото: Статистика агентлиги

      – Яқин Шарқда юз бераётган беқарорлик, хусусан, Қизил денгизда ҳусийларнинг кемаларга бераётган зарбалари қуруқлик йўлларига бўлган қизиқишни анчагина оширди. Хитой қурмоқчи бўлаётган Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли Ўзбекистон учун қанчалик муҳим? Бу лойиҳанинг истиқболи мавжудми?

    – “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси Хитой томонидан эълон қилинганига 10 йилдан ошди. Бу лойиҳа Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга. Лекин Хитой ўзини Европа ва Жануб билан боғлашга қизиқади. Бунда Хитой учун Хитой-Покистон-Эрон орқали ўтувчи темирйўл жуда муҳим. Бугунги кунда Хитой бу темирйўлни ўз ҳудудида қуриб, Покистон ҳудудига кирди. Ҳозир Покистон орқали Эронга темирйўл қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа Хитой учун жуда муҳим. Чунки Хитой ва Эрон ўртасида 25 йилга мўлжаллаган стратегик шартнома мавжуд.

    Хитой учун энг муҳим йўл – бу Қозоғистон орқали Каспий денгизига ўтувчи йўл. Хитой ўзининг қуруқлик йўлларини диверсификация қилишга катта бел боғлаган ва буни самарали тарзда амалга оширмоқда.

    – Демак, Ўзбекистон орқали ўтувчи темирйўл Хитой учун асосий йўналиш эмас?

    – Албатта, Хитой учун бу йўл асосий мақсад эмас. Бу Ўзбекистон учун зарур. Ўзбекистон бу борада Қозоғистон ва Покистон билан рақобатда. Шундай экан, биз Хитойга манфаатли таклифларни беришимиз керак. Буни тўғри тушуниш керак. Хитой Ўзбекистон манфаатлари учун ўз манфаатларидан воз кечмайди.

    Суҳбат давомида
    Фото: "Дарё"

    Ҳусийлар масаласига тўхталсак, ўйлашимча, ҳусийлар Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Сабаби, бугунги кунда Хитой кемалари учун Қизил денгиздан Ўрта денгизга ўтишда бирор хавф йўқ. Чунки ҳусийлар асосан Ғарб мамлакатларининг кемаларини нишонга олмоқда.

    – Бугун Хитой дунёнинг иқтисодий қудрати жиҳатидан 2-рақамли давлати. Катта иқтисодий потенциалга эга бўлган Хитойни Ўзбекистон билан яқинлашиши ўзига хос ижобий жиҳатлари бор. Лекин айрим таҳлилчилар Хитой билан иқтисодий боғлиқлик кун келиб, сиёсий қарамликка олиб келишини айтишмоқда. Бунга сиз қандай қарайсиз?

    – Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 3 миллион фуқароси Россияда. Бу иқтисодий ва сиёсий қарамликни бир тури эмасми? Фактлар билан гапирадиган бўлсак, Хитой ўзининг 100 йиллик манфаатларидан келиб чиқиб иш юритади. Хитойнинг келажакдаги геосиёсий мақсадларида Ўзбекистон бошқаларга нисбатан бўртиб чиқадиган жиҳатлари йўқ. Шунинг учун Хитойга қарамлик борасида гапиришга шошмаслик керак. Хитойнинг бугунги кундаги асосий геосиёсий мақсадларидан бири – Яқин Шарқда тинчликка эришиш ва шу орқали Жанубга ўз таъсирини ошириш. Шунингдек, Хитой учун Ўзбекистонда, хусусан, Марказий Осиёда тинчлик бўлиши ҳам муҳим.

    – Демак, Хитойга ишонсак бўлади?

    – Ҳа, ишонсак бўлади.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди.

    24.01.2024, 17:37   Изоҳ (0)   9114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этишга Хитой нефть-газ корпорацияси жалб этилиши мумкин

    24.01.2024, 13:40

    Хитой Ўзбекистон йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини яхшилашга ёрдам бериши кутилмоқда

    24.01.2024, 14:07

    Тошкентда Хитой Экспорт-импорт банки минтақавий офиси очилиши мумкин

    24.01.2024, 14:49

    Пекинда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

    24.01.2024, 17:26

    Тошкентда 10 яшар фарзандига автомобилини бериб қўйган отага чора кўрилди 

    24.01.2024, 16:55

    Ўзбекистонда доллар расмий курси тушди

    24.01.2024, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.