Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 13,24 сўмга пастлаб, 12 421,76 сўм бўлди. Евро 4,21 сўмга кўтарилиб, 13 543,44 сўм бўлди. Рубль 0,79 сўмга тушиб, 140,60 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 435 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)