24 январь куни Пекин шаҳри Тянанмен майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлади.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул бошлиғи президентга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ (0)