• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия қўшинлари Украина бўйлаб йирик ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор (видео)

    23 январь куни эрталаб рус қўшинлари Украинага катта ҳужум уюштирди. Украина Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Киев, Харьков ва Днепропетровск вилоятларининг ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, бир фуқаро клиник ўлим ҳолатида, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. 

    Фото: Telegram

    Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, Россия қўшинлари қанотли, баллистик, авиация ва зенит ракеталари ёрдамида Украина ҳудудига жами 41 та ракета учирди. Унга кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 21 та ракетани уриб туширган: 15 та Х-101/Х-555/Х-55 қанотли ракеталари, “Искандер-М” мажмуасидан учирилган бешта баллистик ракета, шунингдек, битта Х-59 бошқариладиган ракета. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони таъкидлашича, баллистик траектория бўйича отилган Россия ракеталарининг ҳаммаси ҳам нишонга етиб бормаган.

    Россия ҳарбийлари Украина пойтахтига бир неча босқичда ҳужум қилди, деди Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко. Аввалига Россия қўшинлари Саратов вилоятидан Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётларидан Х-101/Х-555/Х-55 қанотли ракеталарини, кейин эса қуруқликдаги баллистик ракеталарни учирган. Ҳаво мудофаа кучлари “қарийб йигирмата” ракетани уриб туширган.

    Ҳужумда шаҳарнинг бир қанча ҳудудлари шикастланган. Шаҳар ҳарбий маъмурияти маълумотларига кўра, Святошинский туманида автомобиллар ёниб кетган, кўп қаватли турар жой биносининг квартираларидан бирида ёнғин содир бўлган. Шу ва Печерский туманларида ҳам нотурар жой бинолар зарар кўрган. Соломенский туманида турар жой биносига зарар етган, Дарницкий туманида урилган ракета парчалари кўп қаватли уй томи ва болалар боғчаси ҳудудига қулаган.

    Шаҳар мэри Виталий Кличконинг айтишича, Святошинский туманидаги уйнинг хонадонларидан бирида портламай қолган ракета каллаги топилган. Уй аҳолиси эвакуация қилинган. Худди шу ҳудуддаги бошқа бинонинг биринчи қаватидан бешинчи қаватигача бўлган балконлари ва тўртта хонадон вайроналардан зарар кўрган.

    Шаҳар ҳарбий маъмурияти Киевдаги отишмада бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Кличконинг сўнгги маълумотларига кўра, шаҳарда жабрланганлар сони 18 киши: 10 нафар катта ёшли одам ва уч бола касалхонага ётқизилган, яна тўрт кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Кличко марҳум ҳақидаги маълумотни рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, фуқаро реанимацияга ётқизилган, у тирик.

    Кейинроқ Украина Ички ишлар вазирлиги киевлик аёл клиник ўлим ҳолатида экани, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашаётгани ҳақида хабар берди. Яна 21 киши жароҳатланган.

    Киев вилояти ҳудудида уриб туширилган ракета парчалари тушиши оқибатида уч киши жароҳат олган. Турли районларда учта кўп қаватли уй, хусусий уй, хўжалик бинолари, 12 та енгил автомобиль, кафе шикастланган, турар жойлардан бирининг автотураргоҳида ёнғин келиб чиққан.

    Шунингдек, Россия қўшини Харьков шаҳрининг Киев ва Салтивка районларига зарба берган, деб хабар қилди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов. Украина ИИВ маълумотига кўра, шаҳарда камида уч киши ҳалок бўлиб, 40 га яқин киши жароҳатланган. Маҳаллий расмийлар жабрланганлар сони 35 нафарлиги, улардан икки нафари ёш бола эканини хабар қилган. Кўп квартирали турар жой шикастланган, хусусий уй, ўқув муассасаси биноси ҳамда бошқа фуқаролик инфратузилмалари вайрон бўлган, автомобиллар ёниб кетган.

    Харьков мэри Игор Тереховнинг хабар қилишича, зарба оқибатида турар жой биносининг подъездларидан бири тўлиқ вайрон бўлган. Харобалар остида одамлар қолган бўлиши мумкин. Киев туманининг зарба остида қолган қисми электр ва ичимлик сув таъминотидан узилган.

    Миллий полициянинг Харьков вилояти бўйича тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов зарбалар вақтида Харьковнинг чекка ҳудуди ҳам жабрланганини маълум қилган. Бу ҳудудда хусусий сектордаги турар жой шикастланган, болалар ва бир аёл жароҳат олган. Ракеталардан бири газ қувурига урилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

    “ТАСС” ахборот агентлиги Россия қўшини 23 январга ўтар кечаси “Харьковдаги ёлланма жангчилар манзили бўйлаб аниқ зарбалар бергани” ҳақида ёзди.

    “Бу шахслар қайси мамлакатлар фуқаролари экани тўғрисида ҳозирча ишончли маълумот йўқ, аммо бу маълумотга ойдинлик киритилмоқда”, — деган агентлик манбаси. Фавқулодда хизматлардаги бу манба Харьковдаги турар жойга гўёки Украина Қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси урилганини қўшимча қилган.

    Днипропетровск вилоятининг Павлоград шаҳри ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланган, деб хабар берган регион ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак.

    Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак украин шаҳарлари ёппасига ўққа тутилишини “россияликлар террори” деб атади.

    “Бу террорни фақат куч билан тўхтатиш мумкинлигини дунё тушуниши керак. Дунё яна шуни тушуниши керакки, россияликларнинг ракеталари ҳозир Украина бўйлаб учмоқда, аммо, агар бугун заифлик намойиш этилса, эртага улар ғарбдаги шаҳарлар устидан учади”, — деган у.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшини тинч аҳолига зарба бермаслигини таъкидлади. У эрталаб Украинадаги объектлар бўйлаб йўлланган зарбаларни Донецк бўйлаб ҳужумга жавоб деб ҳисоблаш мумкинми, дея берилган саволга шундай жавоб қайтарган.

    “Биз махсус ҳарбий амалиётимизни давом эттирмоқдамиз ва ҳарбийларимиз ижтимоий объектлар ва аҳоли кварталлари бўйлаб зарба бермаяпти. Киев режимидан фарқли ўлароқ, тинч аҳолига зарба бермаяпти. Бу бизнинг ҳарбийларни Киев режими ҳарбийларидан тубдан фарқлаб турадиган жиҳат”, — деган Кремль расмийси.
    23.01.2024, 16:13   Изоҳ (0)   9754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия қўшинлари Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум уюштирди

    11.12.2023, 11:55

    Украина мудофаа вазири Россия яна ракеталар ёғдиришидан огоҳлантирди 

    29.12.2023, 21:05

    Россия Украинага янги ракета ҳужуми уюштирди. Савдо маркази зарар кўрди

    08.01.2024, 13:10

    Лавров АҚШни “Путиннинг хайрихоҳлигини” менсимасликда айблади

    23.01.2024, 15:23

    АҚШ ва Буюк Британия Яманга навбатдаги зарбаларни берди

    23.01.2024, 14:27

    АҚШда сўнгги 30 йилдаги энг даҳшатли оммавий қотиллик содир бўлди

    23.01.2024, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.