Чикаго университети томонидан чоп этиладиган “Атомшунос олимлар бюллетени” журнали ядровий хавфи даражасини кўрсатадиган қиёмат соатини 10 сония олдинга суриб қўйди.
Ҳозирда соат ярим тунгача (глобал фалокатга энг яқин вақт) 90 сония борлигини кўрсатмоқда. Олимлар Украинадаги вазиятни ҳисобга олиб, рамзий маънони англатувчи Қиёмат соатини олдинга суриб қўйган. Улар можаронинг назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори эканини билдирмоқда.
Рамзий соат милларининг ҳолатини аниқлашда олимлар сиёсий кескинлик, қуроллар, технология, иқлим ўзгариши ва эпидемиялар билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олади. 2022 йил январь ойида соат ядровий тунгача 100 сония борлигини кўрсатган. Соат кўрсаткичлари ҳар йили ўзгартирилади, унда 15 нафар Нобел мукофоти лауреати иштирок этади. 2018 йил бошидан бери бу вақт 23:58:00 ни кўрсатаётган эди.
Изоҳ (0)