• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Энди булар ҳақиқатни жойлаганлик учун 15 суткага тиқмоқчи” — фаоллар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-прим 2-моддаси ҳақида

    Олий Мажлис Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонуни дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

    Муҳокама қилинаётган қонун жуда катта. У ўз ичига маст ҳолда бошқарганлик учун, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон масалалари, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмаслик каби қоидабузарликлар учун жавобгарликни назарда тутилмоқда.

    Қонуннинг бир қисми — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-прим 2 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ва унга белгиланаётган жазо чоралари жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур масала юзасидан “Дарё” нашри жамоатчилик вакилларидан айримларини бир стол атрофига жамлаб, уларнинг фикрлари билан қизиқди.

    Қонунни ўқидингизми? 

    Қонун лойиҳаси

    195-2-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини  бажариши билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариши чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Сенат томонидан 15 январь куни ўтказилган қўмита йиғилишида эксперт сифатида қатнашган ИИВ академияси кафедраси бошлиғи Бахтиёржон Муродов журналист ва жамоатчиликдан аввал қонун билан танишиб чиқиб, кейин фикр билдиришларини урғулаб ўтди. Хўш, қонун лойиҳаси қаерда эълон қилинган, у билан қаерда таниши мумкин?

    Хушнудбек Худойбердиев
    Фото: “Дарё”

    Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг айтишича, Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунлар, Сенатда муҳокама қилинаётган, кўриб чиқилаётган қонунлар ҳеч қаерда эълон қилинмайди.

    Аслида эълон қилиниши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўйиладиган талабга кўра, жамоатчиликка очиқланиши зарур. Лекин нима қонун қабул қилганини фақатгина Қонунчилик палатасининг ёки Сенатнинг пресс-релизларида, қисқа маълумотларда кўрамиз холос. У ерда қандай матн бор эди, унинг нимасини ўзгартиришмоқда, депутатлар фаоллиги нуқтайи назаридан қаерини тушириб қолдиришган ёки умуман ўзгартиришга муваффақ бўлишди — биз умуман билмаймиз, — деди блогер.

     Мақсад 15 суткага “тиқиш”

    Мазкур қонунга жамиятда қанчалик эҳтиёж бор, деган саволга экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев “Умуман эҳтиёж йўқ”, деб жавоб берди.

    Расул Кушербаев
    Фото: “Дарё"”

    “Менимча, Ички ишлар вазирлигининг бир нечта бўлим, бошқармаларида эҳтиёж бор ва ўша соҳада қонун бузилиш билан ўзи шарманда бўлган бир нечта шахслар учун керак бўлиши мумкин холос.  

    Менинг тасаввуримда, афсуски, жиноят ишини юритишда даврида шунақа амалиёт ҳам бор — от олдига арава ўтиб қолади. Яъни дастлаб асос бўлмай туриб олиб киради-да, кейин далил қидирилади.

    Бу ерда 15 сутка белгиланаётганлигини ўзи ҳам, бош мақсад — журналист ва блогерларни кейинчалик узоқ муддатли қамоққа “тиқиш”дан олдин уларни олдин 15 суткага қамаб олишлари керак. Шу даврда жиноятда айблаш учун далиллар йиғиш имконияти бўлади”, — деди Расул Кушербаев.

    Олий Мажлис Сенати тақдим этган маълумотлар кўра, 2022 ва 2023 йилларда ўз хизмат вазифасини бажараётган йўл-патрул хизмати ходимлари 253 марта фуқаролар томонидан фото ва видеотасвирларга олиниб, интернет тармоқларига тарқатилган. Мазкур видеотасвирларнинг барчаси Ички ишлар вазирлигининг масъул бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилган. 

    Ўрганилган видеотасвирларнинг 102 тасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини ўзлари бузган бўлса-да, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нотўғри изоҳ берган ҳолда ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирган. Бу бир йилга бўлганда 51 тани ташкил қилади.

    Саидали Мухторалиев
    Фото: “Дарё”

    Мазкур рақамларини ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев қуйидагича шарҳлади:

    Бир йил ичидаги 51 та ҳолат учун мана шу қонунни қабул қилишга урғу қаратилмоқда. Тасаввур қилинг, 2023 йилда йўл ҳаракатини бузилиш билан боғлиқ ўртача 80-100 мингта ҳолат бўлган бўлиши мумкин. Бир йил ичидаги 80 мингта фактга нисбатан булар 51 та фактни солиш солиштирмоқда. Бу рақамнинг жуда кичкиналиги аслида фуқароларимизнинг унчалик ҳам фаол эмаслигидан далолат.

    Агар бу рақам 51 та эмас, 5 минг ёки 10 мингта бўлганлигини кўрганимизда бошқа гап эди. Ҳа, демак вазият оғир экан, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфияти юзага келмоқда экан, деб қабул қилса бўларди. Ундай қўрқинчли, даҳшатли рақам умуман йўқ.

    23.01.2024, 22:40   Изоҳ (0)   17536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ИИБ ходимининг кийимида ижтимоий тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

    22.07.2023, 08:45

    ИИО ходимларининг видеоларини ҳақорат қилиш мақсадида тарқатишга қамоқ жазоси белгиланмоқда

    28.11.2023, 18:15

    Тошкентликларни ва ИИО ходимларини жонли эфирда ҳақорат қилган шахс кечирим сўради (видео)

    10.12.2023, 20:56

    Тошкентдаги боғчада 4 нафар қизчага тегажоғлик қилган мудиранинг ўғлига суд ҳукми ўқилди 

    23.01.2024, 22:27

    Ўзбекистонда ипотека кредитларига даромад солиғи имтиёзи қандай ва қанча суммага қўлланилади?

    23.01.2024, 22:10

    Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди 

    23.01.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.