Солиқ қўмитаси ипотека кредитларига даромад солиғи имтиёзи қандай ва қанча суммага қўлланилиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, даромад солиғи имтиёзи фақат ёш оила учун ва субсидия асосида берилган ипотека кредитларига қўлланилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан имтиёзлар:
- Давлат бюджетидан ажратилган субсидия асосида олинган ипотека кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизларга йўналтирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 80 бараваригача бўлган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари;
- Ёш оила учун ажратилган ипотека кредити ёки унга ҳисобланган фоизларни қоплашга йўналтирилган маблағлар эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёш (30 ёш) га тўлгунига қадар ЖШОДСдан озод этилган.
Агар 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига олинган кўчмас мулк 36 ой ичида бошқа шахс номига ўтказилса, солиқ имтиёзи қўлланилган бутун давр учун солиқ тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади.
Изоҳ (0)