• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИО ходимларининг видеоларини ҳақорат қилиш мақсадида тарқатишга қамоқ жазоси белгиланмоқда

    Бундан буён давлат органларининг хизмат вазифаси давомида олинган фото-видеони интернетда ҳақорат қилиш мақсадида тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик, ҳатто 15 сутка қамоқ жазоси белгиланмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур қонун лойиҳаси консептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди. Депутат Дониёр Ғаниев буни очиқлик сиёсатига зид деб ҳисоблашини таъкидлади. 

    “Қолаверса, бу ИИО тўғрисидаги давлат, ҳокимият бошқаруви органи очиқлик тўғрисидаги қонунларимизга ҳам тўғридан тўғри зид. Конституциямизда ҳам ахборот эркинлиги бор. Мана шу нарсаларни инобатга олиш керак. Қолаверса, энг хавотирлиси шуки — бу норма амалиётга кирадиган бўлса, баъзи мансабини суиистеъмол қилувчи, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини камситувчи ходимлар бундан бошқа мақсадларда: фуқаролар ҳуқуқларини бузишга, уларга нисбатан қўпол муомалада бўлишга ишлатишлари хавфи йўқ эмас. Энг ачинарлиси, бу акс натижа беради. Яъни бугун биз ИИО ходимлари фуқароларнинг ҳақиқий дўстига айланишини хоҳлаймиз. Бу каби нормалар эса ходимларга нисбатан ҳурмат ўрнини қўрқув, ишончи ўрнини шубҳа, севгисининг ўрнини нафрат эгаллашига хизмат қилади. Шу сабабли бу нормада биз жуда ҳушёр бўлишимиз керак”, — деган депутат. 

    Бир қанча ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатларини билдирди. Хусусан, Отабек Бакиров ўз саҳифасида “Ўзбекистонни полиция давлатига айлантириш йўлида катта қадам ташланибди”, дея фикрларини ёзиб қолдирган. 

    “Биз маиший ташвишларга ўралаштирилиб, масалан, свет ва сув учун курашиб ётган пайтда Ўзбекистонни полиция давлатига айлантириш йўлида катта қадам ташланибди. Анонссиз, ҳеч бир жамоатчилик муҳокамаларисиз, дастёр парламент воситасида.

    Обрўсизлантириш ва ҳақорат учун қонунчиликда жазо бор. Нормал ҳуқуқий давлатда бу қоидалар барча учун амал қилади.

    Агар полиция ё ички ишлар ходимлари учун алоҳида қоидаларни белгилаш бошланса, куч, маъмурий ресурслар ва маблағлар нотенг тақсимлангани, айниқса, мустақил суднинг йўқлиги шароитида фуқароларни репрессив аппаратга “гаровга топшириб” қўйган бўламиз.

    Полиция давлатига айланган давлатда полиция репрессиялардан ҳоли бўлади, деб ўйлаётган бўлсангизлар, қаттиқ адашасизлар”, — дея ёзган Отабек Бакиров.

    Бундан ташқари, “Давлетовуз” Telegram-канали муаллифи Қобил Ҳидиров ҳам бу нормага ўз мулоҳазасини билдирган. Унинг таъкидлашича,  Ички ишлар органлари норма билан ўзларини ҳимоялаб олмоқда. 

    “Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муҳим қонуннинг ичида ўзлари учун керакли нормани ҳам тиқиб кетишган. Ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги норма киритилган.

    Депутатлар ҳақорат қисмини чиқариб ташлашди, лекин обрўсизлантиришни қолдиришди. Очиқликка, мамлакатдаги трендга қарши қаратилган норма.

    Лекин кўриниб турибдики, Ички ишлар органлари ўзларини ҳимоялаб олишмоқда. Ҳимоялаганда ҳам, қаттироқ жазо сўрашмоқда. Бу норма чиқарилиши керак. Шундоқ ҳам нотўғри ахборот тарқатганни, дарҳол топиб, узр сўраттириб, жазолашмоқда. 

    Қонун учала ўқишда ҳам қабул қилинди ва сенатга юборилди. Муҳокамаларни тўлиқ кўриш мумкин”, — дейди блогер.

    Шу билан биргаликда, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам қонун лойиҳасини танқид қилган. Блогер ушбу қонун нормасига ҳеч қандай эҳтиёж йўқлиги ва бу эртага фақат зарар келтиришини қайд этган. 

    “Оғриган қулоқни даволаш эмас, кесишни хоҳлаётганлар ҳақида:

    Бугун депутатлар кўп қонунлар қаторида яна битта антиқа қонунни ҳам тасдиқлабди. 

    Яъни ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги қонун уч ўқишда тасдиқланиб кетибди.

    Бу нима дегани?

    Бу шу деганики, эртага бирорта нопок, ўз ишига нолойиқ ва қонунбузар ички ишлар ходимининг видеоси ёки суратини интернетга жойласангиз, сизга жамоатчилик назоратидаги фаоллигингиз, тизимни тозалашдаги ёрдамингиз учун раҳмат айтишмайди, балки аксинча 15 суткагача тиқиб қўйишади.

    Аслида бунақа алоҳида моддага эҳтиёж борми?

    Йўқ! Ушбу қонун нормасига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ ва бу эртага фақат зарар келтиради.

    Ҳозирги қонунларимизда ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қаршилик қилганларга жазо борми? Бор!

    Ички ишлар ходимини ҳақорат қилгани учун (хоҳ ҳаётда, хоҳ интернетда) жазо борми? Бор!

    Ички ишлар ходимига туҳмат қилиб, уни обрўсизлантиргани учун жазо борми? Бор!

    Бўлди-да, унда яна нима керак сизларга?

    Ўзи амалиётда энг кўп сохта айблов қўйиладиган моддалардан бири — ички ишлар органлари ходимига қаршилик қилиш, деган модда эди, кимнидир 15 суткага қамаш керак бўлса, одатда мана шу “дежурний” айбловдан фойдаланишарди. Энди яна битта “дежурний” модда қўшиляпти, ички ишлар ходимини обрўсизлантирмоқчи бўлди, деб қамашлар кўпаяди. Чунки нима обрўсизлантириш-у, нима обрўсизлантириш эмаслиги ҳақида аниқ чегара йўқ.

    Жуда ёмон иш бўлибди лекин”, — дейди Хушнудбек. 

    28.11.2023, 18:15   Изоҳ (0)   8612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан уч нафар ИИО ходими лавозимидан бўшатилди

    03.08.2023, 11:40

    Тошкент вилоятида ИИО формасида видео олган йигит жавобгарликка тортилди

    09.09.2023, 12:10

    Сурияда жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик йигит қидирилмоқда

    28.11.2023, 17:17

    “Ўзбекистон энергетика тармоғида ўзига хос эталон лойиҳа” — президент Сирдарёдаги янги ИЭС ҳақида

    28.11.2023, 16:35

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

    28.11.2023, 16:11

    Тошкент метросида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади

    28.11.2023, 15:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.