• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент бюджетдан ссуда олган ва ўзини ўзи рағбатлантирган “Ўзгидромет” раҳбарини танқид қилди. Ҳолат 8 ой аввал содир этилган бўлса-да, вазирлик масъуллари изоҳ бермай келмоқда

    Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори Шерзод Ҳабибуллаев 2023 йилнинг май ойида ўзини ўзи 46 миллион сўм билан рағбатлантирган эди.

    Ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси
    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Буйруқда “Ўзгидромет”да ижро интизоми бўйича масъул бўлган ходимларни рағбатлантириш кўзда тутилган. Аниқроғи, 2022 йилда келиб тушган мурожаатлар, ҳужжатлар, топшириқлар, буйруқ ва фармойишлар ижросини ўз вақтида сифатли бажаришда фаол иштирок этган ходимлар рағбатлантирилган.

    Шерзод Ҳабибуллаев
    Фото: Ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси

    Юқорида зикр этилган вазифаларни бажаришда фаол иштирокчи сифатида бош директор Шерзод Ҳабибуллаев ўзини ва ўринбосари Ибратжон Каримовни қайд этган. У ўзи ва ўринбосарини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (920 минг сўм) 50 баробарида, яъни 46 миллион сўм билан рағбатлантирган.

    Марказнинг мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими бошлиғи  Дилмурод Қориевга эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЕКМ) 5 баробари — 4 миллион 6 минг сўм рағбатлантириш ёзилган. Ушбу бўлимнинг 1 тоифали мутахассиси К.Баҳромовга эса МҲТЕКМ 2 баробари — 1 миллион 840 минг сўм берилган.

    Яна бир қизиқ жиҳати, мазкур буйруққа бош директор ўринбосари Фируз Сафаровнинг билдиришномаси асос қилиб олинган. Кўринадики, Фируз Сафаров бош директорни рағбатлантиришни сўраб бош директорга билдиришнома киритган ва у Шерзод Ҳабибуллаев томонидан маъқулланган.

    Президент танқиди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бюджетдан 2023 йилда қанча ноқонуний харажат, камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани маълум қилинди. Хусусан, “Ўзгидромет” раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзига бир неча баробар кўпроқ миқдорда мукофотлар ёзиб келгани танқид қилинди.

    Саккиз ойдан буён изоҳ йўқ

    Табиат ресурслари вазирлиги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлаган ва тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

    “Дарё” нашрининг вазирлик ахборот хизматига мазкур масала юзасидан изоҳ сўраб бир неча маротаба йўллаган мурожаатига воқеадан 8 ой ўтган бўлса-да, ҳеч қандай жавоб берилганича йўқ. Ўйлаймизки, АОКА ва тегишли идоралар вазифасига совуққонлик билан қараган ходимларга нисбатан тегишли тартибда чора кўради.

    17.01.2024, 11:02   Изоҳ (0)   16752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши шаҳар ҳокимининг ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди 

    20.09.2023, 19:45

    “Ортиқча ҳашаматни кесиш керак”. Президент бюджет маблағлари сарфланиши ҳақида гапирди

    16.01.2024, 12:52

    Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура департаментига ўтказилади

    16.01.2024, 14:01

    Ўзбекистонда ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизими жорий этилади

    17.01.2024, 10:37

    Қорақалпоғистонда криптовалюта сотиш баҳонасида фуқарони 8 млн сўмга чув туширган шахс ушланди

    17.01.2024, 10:20

    Сурхондарёдаги айрим заправкаларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

    17.01.2024, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.