Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
![](/static/2024/01/17/photo_2021-11-02_12-00-03-O9_h8Ucv.jpg)
Ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим заправкаларда Аи-80 маркали бензини Аи-95 маркасида кўрсатилиб, қиммат нархларда сотилаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги бензин харид қилишда истеъмолчиларни эътиборли бўлишга чақириб, юқоридаги каби ҳолатларга учраганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки солиқ органларига мурожаат қилишни сўради.
Изоҳ (0)