• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Икки ёшида илк ролини ижро этган, жонига қасд қилишга уринган ва саломатлигида муаммо сабаб оғир вазн олган актриса Анжела Есимбетова 38 ёшда (фото, видео)

    Комик актриса Анжела Есимбетова бу йил 38 ёшни қаршилади. Тўғри, унинг ижоди у қадар ранг-баранг эмас. Аммо экранда унинг ўзига хослиги яққол сезилади. У илк ролини икки ёшида дадаси Махсет Есимбетов суратга тушган видеофильмда ижро этган.

    “Чақалоқлигимда онамдан айро яшаганман”

    Анжела Есимбетова санъаткорлар оиласида дунёга келган. Актриса Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Махсет Есимбетов ва Жумагул Сагиндикова хонадонида дунёга келган.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Мен тўнғич фарзанд бўлганман, туғилганимда онам тўртинчи курс бўлган экан. Бош набира бўлганим учун бобом раҳматли “Сен ўқиш билан бўлиб болани қийнаб қўясан, Нукусда қолаверсин”, деб мени ўзи билан олиб қолган экан. Онам диплом спектаклига тайёргарлик кўриши кераклиги учун мажбур мендан узоқда бўлган. Бобом раҳматли жуда меҳрибон инсон эди, ҳафтада икки марта Нукус Тошкент йўналиши бўйлаб қатнайдиган самолётга билет олиб, бир қўлида мени, бирида бешигимни кўтариб, онамнинг олдига олиб келаркан. Ҳатто, аэропорт ходимлари ҳам бобом ва мени таниб қолган экан. Бобом раҳматли она сути ва меҳрига тўйсин деб бир кеча талабалар ётоқхонасида қолдирган. Онам “Шунчалик ширин қизалоқ эдингки, талабалар орасида талаш бўлардинг”, дейди. Бувим Света лақабли эчки боқарди, унинг сутини фақат ўзим ичардим. Бобо ва бувимнинг меҳрини кўриб улғайганман, шунинг учун ҳам 13 ёшимга қадар улар билан яшаганман, — дейди актриса.

    “Агар рози бўлмасангиз, ўзимни ўлдираман”

    Анжела санъаткор онаси негадир бу касбни танлашига жиддий қаршилик қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Мактабдаги энг аълочи ва ташкилотчи қиз бўлганман. Аммо мактабни битириш арафасида онам санъаткор бўлишимга жиддий қаршилик қилган. “Кераги йўқ, нима қиласан санъаткор бўлиб”, деб қаттиқ гапирган. Ёш бўлганим учун “Агар рози бўлмасангиз, ўзимни ўлдираман”, деб жонимга қасд қилишни ҳам режалаштирганман. Кейин аранг кўндириб, Тошкентга келганман ва институтга ҳужжатларимни топширганман. Ўша йили Дилноза Кубаева ва Улуғбек Қодиров ҳам ҳужжат топширганди. Аслида улар билан курсдош бўлишим керак эди, аммо шартнома асосида ўқишга кирганим учун ўқиёлмаганман. Балки онам “Пул тўламасак, ўқишдан кўнгли совийди”, деб ўйлагандир, билмадим. Ҳафсалам пир бўлиб, яна Нукусга қайтиб кетгандим. Бир йилдан кейин яна ҳужжат топширмоқчи бўлганман. Аммо яна онам билан низоли вазият юзага келганидан кейин ўзим Тошкентга келиб, ҳужжатларимни дугонам жўнатиб юборишини сўраганман. Чунки онам ҳужжатларимни беришни истамаганди, — дейди актриса.

    “Мен ўзбек бўлиб туғилишим керак эди”

    Актриса бугунги кунда ўзбек тилида эркин гаплаша олади, аммо у бир неча йил аввал бу тилни умуман билмаганини яширмайди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Қорақалпоқ оиласида дунёга келганман. Ўн биринчи синфга қадар қорақалпоқ мактабида ўқиганман. Мактабимизда фақат ҳафтада бир соат ўзбек тили ва рус тили дарслари бўларди. Ўқитувчиларнинг камлиги ёки бошқа сабаблар билан ўзбек тили дарслари ҳар доим ҳам бўлавермасди. Аммо мен ўзбек тилидаги китобларни кўп ўқирдим. “Ўзи мен ўзбек бўлиб туғилишим керак эди”, дердим. Тошкентга келган пайтимда бу тилда гаплашишга бир оз қийналганман, аммо вақт ўтгани сари ўз она тилимдек бўлиб кетган, — дейди актриса ва режиссёр Анжела Есимбетова.

    “Ота-онамнинг санъаткор эканлигини яширганман”

    Анжела Есимбетовани санъат олийгоҳига қабул қилишни исташмаган. Актриса бундан ранжигани ва ректорнинг қабулига киришга мажбур бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Институтга ҳужжат топширган йилим Қорақалпоғистонда ҳам унинг филиали очилди. Шу боис Тошкентда эмас, прописка бўйича Нукусда ўқишим кераклигини айтишди. Ҳужжатларимни қайтариб беришганида жаҳлим чиқиб, тўғри институт ректорининг ёнига кирганман. “Мени ўзингиз имтиҳон қилинг. Агар курс қабул қилаётган ўқитувчиларингиз ўқитишни истамаса, индамай кетавераман”, деганман. Ўшанда курс раҳбарим Валижон Умаров курсига қабул қилишга рози бўлган. “Сенда туғма маҳорат бор, саҳна пластиканг бор”, деган гапни кўп айтарди. Аммо ота-онамнинг санъаткор эканлигини анча вақтгача сир тутганман. Чунки уларнинг номидан фойдаланишни истамаганман, — дейди актриса.

    “Тошкентда идиш-товоқ ювувчи бўлганман”

    Актриса онасининг санъат институтида ўқишига қарши бўлгани учун унга моддий кўмак бермагани ва ўзи ишлашга мажбур бўлгани ҳақида айтади.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Ота-онамдан моддий ёрдам олмай ўқийман, деб ўз-ўзимга сўз бергандим. Шу боис, биринчи курсдан бошлаб ишлашимга тўғри келган. У пайтлари талабаларнинг ишлаши оддий ҳол эди. Вилоятлик қиз-йигитларнинг кўпчилиги ўқишдан кейин ошхоналарда ишларди. Мен ҳам тамаддихоналарда идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаганман. Чунки шартнома пулини тўлаш ва қўшимчасига Тошкентда яшаш учун ҳам ҳаракат қилишим керак эди. Нукусга қайтиб борсам “Уддалай олмади”, деган маломатга қолишдан қўрқардим, — дейди актриса.

    “Дадам саратонга чалинди”

    Актриса отасининг оғир дардга чалингани ва узоқ вақт касаллик билан курашгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Отам ниҳоятда самимий ва одамлардан ёрдамини аямайдиган инсон эди. Жаҳлдор бўлиб кўринса-да, ниҳоятда меҳрибон инсон эди. Иккинчи курсда ўқиётганимда отам жигар циррози касалига чалинди. Шу боис, академик таътил олишга тўғри келди. Чунки отам касаллик билан курашаётган пайтда ўқий олмасдим. Ўша вазиятда оиламиз кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган. Касалликка чалинган инсонлар буни жуда яхши билади. Дадамни даволатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилганмиз. Аммо касаллик зўрайиб, саратонга айланиб кетган. 2016 йилнинг 10 январь куни дадамнинг жони узилган. Бир кундан кейин, туғилган кунимда ҳаётимдаги энг яқин инсоним дадамни тупроққа қўйганмиз.

    Дадамни йўқотганимдан кейин 3-4 йил умуман туғилган кунимни нишонлашни истамай қолгандим. Чунки бу кун ҳаётимдаги энг ёқимсиз хотира билан муҳрланиб қолганди, — дейди актриса.

    “Ортиқча вазним саломатлигим билан боғлиқ”

    Актриса ортиқча вазни ва “Озсангиз бўлмайдими?” деб ёзадиган негативчиларга муносабат билдирди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Тўғри, аввалдан хипча бел, озғин бўлмаганман. Аммо вазним ҳам бу қадар катта эмасди. 78 кг эдим ва қоматим чиройли эди. Аммо ундан кейин ҳаётда катта стрессларни бошдан кечирдим. Унинг устига буқоқ билан боғлиқ касаллик сабаб, ортиқча вазн тўпладим. Ортиқча вазним борлигини яхши биламан, буни доим эслатиб туриш шарт эмас. Нима қилай, ҳамма қатори еб-ичиб, ҳаракат қиламан. Аммо танамдаги ўзгаришлар еб-ичишим билан боғлиқ эмас. “Ошқозонингизни операция қилдирсангиз бўлмайдими?” дейишади. Одамнинг саломатлигини билмай туриб ақл ўргатиш осон, мен буни етти ўлчаб бир кесишим керак, — дейди актриса.

    “Бундай роллардан зерикканман”

    Анжела Есимбетова режиссёрлар асосий ролларни бермаслиги ва қаҳрамонларини фақат овқатга боғлашидан ранжиётгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Асосий қаҳрамон ёш ва чиройли бўлиши керак, деган талаб йўқ. Голливудда 40-50 ёшда ҳам актрисаларга бош ролларни беришади, қоматидаги камчилик ҳам аслида бунга тўсқинлик қилмаслиги керак. Аммо биздаги режиссёрлар бундан чўчийди. Аввалига эътибор бермасдим, ҳозир ролга таклиф этишса “Яна қаҳрамоним овқат ейдими?” деб сўрайдиган бўлганман. Чунки бундай роллардан зерикканман. Мен ҳам драматик ролларни ижро этгим, қаҳрамоннинг дардини очиб бергим келади, — дейди актриса.

    “Менинг ҳам оила қургим келади”

    Актриса нега шу ёшига қадар турмушга чиқмагани ва дадаси билан боғлиқ армонлари ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    — Оилада тўртта қизмиз, укам ҳам бор. Аммо негадир дадам менга “Қачон оила қуриб, мени набиралик қиласан?” дерди. Балки бош фарзанд бўлганим учун болаларимни кўришни орзу қилгандир. Сингилларим турмушга чиқди, шириндан-шакар фарзандлари бор. Аммо дадам раҳматли сўнгги кунига қадар тўйимни кўришни орзу қилди. Тақдир экан, унинг орзусини амалга ошира олмадим.

    Фото: Instagram / @anjela_esimbetova_official

    “Нега турмушга чиқмаяпсиз?” деб кўп сўрашади. Мени ҳам оила қургим келади, аммо пешонада нима ёзилганини билиб бўлмас экан. Пешонамга ёзилган инсонни кутяпман, — дейди актриса.

    15.01.2024, 17:20   Изоҳ (0)   67554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    06.01.2024, 16:51

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Бешинчи уринишда ўқишга қабул қилинган, актёрликда эмас, шоирликда омади кулган Эркин Бозоров 35 ёшда (фото, видео)

    11.01.2024, 11:50

    “Instagram’да битта пост 18 минг долларга тушган”. 29 ёшли блогер ва тадбиркор Жаҳонгир Хўжаев 120 минг долларлик машинаси, бизнеслари ва даромади ҳақида сўзлаб бе...

    15.01.2024, 13:20

    “Фарҳоднинг ўзи ҳам операцияни реклама эвазига гаплашган эди”. Ҳалима Ибрагимова Фарҳод Маннопов вафот этган хусусий клиникани нима сабабдан реклама қилгани ҳақида...

    15.01.2024, 10:35

    Instagram: Эрига машина совға қилган Хонзода,  фарзандидан қимматбаҳо ҳадя олган Достон Убайдуллаев, автомобилини янгилаган Наргиза Абдуллаева 

    13.01.2024, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    FТ: Трамп Зеленскийни Россияга босим ўтказиш учун Москва ва Санкт-Петербургга зарба беришга ундади

    Дунё | 15 июл, 21:42

    Меtа Facebook’да оригинал бўлмаган контентларга қарши чораларни кучайтиради

    Дунё | 15 июл, 21:25

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    Саломатлик | 15 июл, 21:10

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    Ўзбекистон | 15 июл, 20:55

    “Ливерпуль” ва “Реал” ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

    Спорт | 15 июл, 20:50

    Кўрфаз урушида апокалипсис: автомагистралга тиқилган минглаб техниканинг аёвсиз бомбардимон қилиниши

    Дунё | 15 июл, 20:40

    Германиялик йигит оёқ узунлигини 24 см га узайтириш учун иккита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

    Лайфстайл | 15 июл, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.