Тошкент вилояти Бўка туманининг ҳокими Низомиддин Аббосов соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
![](/static/2024/01/16/bh-gw1c-rKs.jpg)
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Бегматов Бахтиёр Пахриддинович Халқ депутатлари Бўка тумани кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. Бахтиёр Бегматов 1976 йили Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти — олий, 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2001 йил Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У фаолияти давомида Нурафшон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар у Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)