Дубай Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз борадиган шаҳарлар қаторига кирди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, 2024 йил 16 январь куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 миллион АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун маблағ сарф қилган.
Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистон Республикасининг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Изоҳ (0)