Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, Абдулҳақов Яхё ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди. Яхё Абдулҳақов 2021 йил февралидан буён вазир ўринбосари эди, у энди бошқа ишга ўтаётгани айтилган.
Шунингдек, Яхё Абдулҳақов Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)