Антарктидада камёб оқ урғочи пингвин тасвирга олинди. Бу ҳақда Independent хабар берди.
Бундай пингвин одатда оқ-қора патлар ва бошнинг тепасида оқ доғи билан ажралиб туради. У Чилидаги Габриэль Гонсалес Видела базаси яқинида аниқланган.
“Ҳар куни Антарктида ва мазкур гўзал жой бизни янги нарса билан ажаблантиради”, — дейди қушни видеога олган Чили армияси ошпази Уго Алехандро Харрис Герра.
Пингвин лейкизм (ҳайвонларда терисида пигментациясининг қисман йўқолишига олиб келадиган мутация, генетик касаллик) туфайли оқ рангга эга.Ушбу касалликка чалинган ҳайвонлар камдан кам учрайди, чунки уларнинг яшириниши қийинроқ ва бу йиртқичларнинг ўлжасига айланиш эҳтимолини оширади. Ветеринар Диeго Пеналоза бу албинизм эмаслигини тушунтирди, чунки ҳайвон кўзининг ранги нормал ҳолатда.
Изоҳ (0)