Япония осмонида “оловли шар” пайдо бўлди, у учиб ўтганидан кейин гувоҳлар портлаш овозини эшитди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Объектни осмонда бир неча сония давомида кўришган. Канагава префектурасидаги Хирацука шаҳар музейининг астрономия бўйича мутахассиси Даичи Фужининг сўзларига кўра, “оловли шар” Канагава устидан Нагано префектураси томонга учган.
Шар маҳаллий вақт билан тахминан 6:55 да учиб ўтди, деб ёзади Asahi. Объектнинг қуёш чиққандан кейин пайдо бўлиши ва баланд товушлар чиқариши унинг метеорит бўлиши мумкинлигини кўрсатади, деди Fuji.
2023 йилнинг кузида Туркиянинг мамлакат жануби-шарқидаги бешта вилоят: Диёрбакир, Малатя, Эрзурум, Элазиг ва Газиантеп аҳолиси метеорит тушишига гувоҳ бўлганди.
Изоҳ (0)