Туркиянинг мамлакат жануби-шарқидаги бешта вилоят: Диёрбакир, Малатя, Эрзурум, Элазиг ва Газиантеп аҳолиси метеорит тушишига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда Sabah хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода атмосферада объект ёниб кетганини кўриш мумкин. Кадрлар Ер юзасига қараб учаётган метеоритнинг зангори-яшил рангда қандай порлашини кўрсатади.
Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, объект Шонлиурфа вилояти яқинига тушган, шундан сўнг баланд овоз эшитилган.
[telegram_embed_post link=""]
Метеоритларнинг тушиши: сўнгги янгиликлар
- 2023 йилнинг май ойида АҚШда турар жой биносига метеорит келиб тушганди. У бинонинг томини ёриб ўтиб, ётоқхонага тушган. Ҳодиса Ню-Жерси штатининг Хоупвел шаҳрида содир бўлган.
- 2022 йил ноябрь ойида камералар Канадада метеорит тушганини қайд этган. Бу кучли портлаш ва чақнаш билан бирга кечган.
Изоҳ (0)