Ижтимоий тармоқларда метро поезди икки бекат оралиғида тўхтаб қолгани акс этган видео тарқалди. “Тошкент метрополитени” ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 11 январь соат 14:55 лар атрофида “Минор” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибининг вагонларига йўловчиларнинг кириш ва чиқиш вақтлари меёридан ортиб (1 дақиқа) кетган. Бу эса ушбу ҳаракат таркибининг бекатдан белгиланган вақтдан кечроқ ҳаракатланишига сабаб бўлган. Оқибатда, ортдан келаётган 69-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан “Минор” бекатининг кириш светофорининг тақиқловчи сигналида 2 дақиқа давомида тўхтаб турган.
Олдиндаги ҳаракат таркиби бекатни тарк этганидан сўнг, светофорнинг рухсат берувчи кўрсаткичи ёнган ва 69-сонли ҳаракат таркиби ҳаракатни давом эттирган.
Изоҳ (0)