Маданият вазири Озодбек Назарбеков яна бир мукофотга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда вазир ўз саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг “Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди. 2019 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур марказ бутун дунёда глобаллашув ва интеграция жараёнлари кучайиб бораётган бир шароитда халқ дипломатияси халқаро муносабатларнинг асосий элементларига айланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шунингдек, марказнинг жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари фаолияти, қардош халқлар ўртасидаги алоқалар, ижтимоий-сиёсий акциялар, халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг ҳамкорликни кучайтириш бўйича ташаббуслари ШҲТга аъзо давлатлар ва уларнинг халқларининг янада яқинлашишига, ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик ришталари мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
“Муваффақият-у муҳокамалар, мукофот-у танқидларга бой бўлган эски йилни мамнуният билан кузатиб, янги йилни янги куч, янги ғоялар билан бошлагандик.
Аммо йил бошидан эътироф этилиш кутилмаган бўлди: Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг “Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирландик.
Марказнинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, кутилмаган эътироф ва эътибор учун ташаккур деймиз”, — дейди вазир.
Изоҳ (0)