Зулфия мукофоти совриндори Айжамал Жолдасбаева-Жанибекова вафот этди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.
Айжамал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
“Оила ва хотин-қизлар қўмитаси жамоатчи, фаол ҳамда ташаббускор ёш олиманинг бевақт вафоти муносабати билан яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, марҳуманинг яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини билдирган. Маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган, бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. Комага тушиб қолгач, 3 кун аввал Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.
Изоҳ (0)