Тошкент метросининг “Юнус Ражабий” бекатидаги поездда техник носозлик кузатилди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Фото: Видеодан кадр
Метрополитен маъмуриятининг маълум қилишича, 7 январь куни соат 16:05 да “Юнус Ражабий” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 63-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик содир бўлган.
Машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезддаги йўловчилар “Юнус Ражабий” бекатига туширилган ҳамда ҳаракат таркиби техник кўрикдан ўтказилиши учун текширув йўлаги томон олиб кетилган.
Шундан сўнг, ортдан келган бошқа ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни манзилларига олиб борган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)