Тошкент метрополитени “Чорсу” бекатида поезднинг тўхтаб қолгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 17 декабрь санаси тахминан соат 13:15 лар атрофида метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида қисқа узилиш содир бўлган. Натижада, “Чорсу” бекатининг кириш светофорида тақиқловчи қизил чироғи ёнган ва оқибатда 40-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган.
“Электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида, 8 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирган”, — дейилади хабарда.
Октябрь охирларида Тошкент метрополитенининг “Шаҳристон” метро бекатида поезд таркиби техник носозлик сабаб тўхтаб қолганди. Ноябрь бошларида эса Тошкент метросида унутиб қолдирилган буюм яна поездларнинг кечикишига сабаб бўлаётгани айтилган эди.
Изоҳ (0)