Ўзбекистонда 10 январь куни метан заправкаларда режадагига нисбатан 103 фоиз кўп табиий газ сотилгани маълум бўлди.
![](/static/2024/01/11/metan-1HaJMT2t.jpg)
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди. Шунингдек, кеча, 10 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатдаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 3 минг 117 тонна автобензин етказиб берилди.
Биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 3 минг 160 тонна автобензин, 1 минг 830 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 2 минг 576 тонна автобензин ҳамда 162 тонна дизель ёнилғиси сотилди.
10 январь куни республика электр энергияси истеъмоли 226,5 миллион кВт/соатни, табиий газ истеъмоли эса 152,9 млн кубометрни ташкил қилди.