Австрия Молия вазирлиги раҳбари Магнус Бруннер тезликни оширгани учун тўрт ҳафтага ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Kurier нашри хабар бермоқда.
Вазир тезлик чегараси 80 километр бўлган ҳудудда машинани соатига 130 километрдан кўпроқ тезликда бошқарган. Ҳодиса 6 январь куни содир бўлган.
Қайд этилишича, вазирлик раҳбари BMW 7 русумли хизмат машинасида шахсий учрашувга кетаётган бўлган. Йўл ҳаракати полицияси Бруннерни Рейн водийси автомагистралида (А14) Дорнбирн—Зюд туташуви ҳудудида тўхтатган.
Молия вазирлиги раҳбари воқеадан афсусда эканини айтди.
Аввал Янги Зеландия адлия вазири йўл транспорт ҳодисасини содир этганидан кейин истеъфога чиққанди. Тиббий кўрик давомида вазир маст ҳолатда экани аниқланган.
Изоҳ (0)