• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қиш илиқ келгани сабаб мевали дарахт ва сабзавотлар “уйғонмоқда”. Ҳаво совиса, экинлар ҳосилсиз қолиши мумкин 

    Қиш илиқ келиши ортидан Ўзбекистон тоғ этакларидаги бодом, ўрик, шафтолилар гуллай бошлаган. “Ўзгидромет” мутахассиси қиш якунигача бир неча марта қор ёғиши ва совуқ бўлишини маълум қилди. Бундай вазиятда экинлар тақдири нима бўлади?

    Фото: Facebook / Алберт Попов

    Бу йилги қиш кўпроқ илиқ, баъзан бир оз совуқ бўлаётган ўйноқи ҳавоси билан кўпчиликни ажаблантирмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, иқлим ўзгариши қатор соҳаларга, хусусан, қишлоқ хўжалигига жиддий зарба бериши мумкин. Масалан, ҳавонинг илиши дарахтларни қишки уйқуга кетадиган пайтда гуллатиб юборади. Кейин бирдан совуқ бўлиши ортидан бевақт “уйғониб”, гуллаб юборган дарахтлар ҳосилидан айрилади.

    Фото: Facebook / Алберт Попов

    “Ўзгидромет” бўлим бошлиғи Ҳумоюн Мағриповнинг айтишича, қиш якунигача 3-4 кун қор ёғадиган, ҳарорат 0 даражадан пастга тушадиган ҳолатлар бўлади.

    “Аслини олганда, январь ойи совуқ келгани яхши. Негаки, илиқ келган қишнинг оқибатлари кейинги йил баҳор ва ёзда билинади ҳамда у жуда оғир асоратларни келтириб чиқаради. Масалан, қишлоқ хўжалиги ва яйловлар учун оғир шароит юзага келади”, — деди мутахассис.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам “Дарё” мухбири билан суҳбатда минтақа қиш ойида шимолдан кириб келадиган совуққа мойил эканини айтди.

    “Бир марта бўлса ҳам совуқ кириб келиб, ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача совиб кетиши хавфи мавжуд. Агар бу юз берса, дарахтлар ўз ҳосилидан 100 фоизга айрилади — кейинги йил ҳосил бермайди. Ундан асосан барг чиқади, камига тезроқ қариб қолиши кузатилади. Иқлим ўзгаришининг тиббиёт билан қишлоқ хўжалигига етказган зарари аста-секин бўй кўрсатади”, — деди олим.
    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё”

    Эркин Абдулаҳатов илиқ қиш қишлоқ хўжалигида нафақат эрта вегетация, мевали дарахтларда ҳосилнинг камайиши, балки қурт-қумурсқалар ва турли касаллик хавфини ҳам оширишини қўшимча қилган. Тадқиқотчининг эслатишича, 2016 йилнинг январь—февраль ойлари илиқ кечгани қишлоқ хўжалик ер майдонларида совуқлик таъсирининг йил бошидан рўй бермаслигига олиб келганди.

    “Оқибатда қишлоқ хўжалик секторида эрта вегетация даври юз берган. Баҳорий намлик ғалла ўсимликларининг эртароқ бошоққа кириши фазасида тўсатдан сариқ ва қўнғир занг касаллиги тарқалган. Ғалла далаларида сариқ занг касаллигининг кенг масштабда тарқалиши ҳосилнинг 45-50 фоизгача камайишига олиб келади. Занг касаллигидан кучли зарарланган буғдой сомонини на молга бериб, на унинг донини тегирмонга солиб бўлади. Юртимизда ўшанда беқарор баҳор ойларида катта ғалла майдонларида буғдой барги атлас рангга кириб, занг касаллигига учраган эди”, — дея фикр билдирган иқлимшунос.

    Фермерлар кенгаши вакили, агроном Улуғбек Худойбердиев “Дарё” мухбири билан суҳбатда илиқ қиш ҳукм сураётган вазиятда мевали дарахтлар ва сабзавотлар “уйғониб” кетмаслиги учун қандай чора кўриш кераклиги ҳақида гапирди.

    “Қишнинг илиқ келгани сабаб эрта гуллайдиган бодом, шафтоли, ўрикларни кечаси, ҳаво ҳарорати пасайган пайтда суғориш керак. Шунда уларнинг “уйғониши” 10-15 кунга секинлашади. Агар мева гуллаган вазиятда ҳаво совиб кетса, у бор мевасидан айрилади. Кеч гуллаган дарахтларгина мевасини “ушлаб қолади”. Узумларни ҳам суғориш, имкони бўлса, март ойигача тупроққа кўмиб қўйган яхши. Давомли илиқ ҳаво сентябрьдан олдин экилган пиёз, саримсоқ пиёз ва бошқа экинларни уруғлашга олиб келади. Шунинг учун уларни ҳам доимий суғориш лозим. Мева ва сабзавотларни ҳафтада бир марта суғорса бўлади. Ҳозирги илиқ ҳаво сентябрьда сепилган ғаллаларга салбий таъсир қилиши мумкин. Уларга ҳам сув бериб туриш керак”, — деди агроном.

    Эркин Абдулаҳатов очиқликдаги дарахтлар эрта “уйғониб” кетмаслиги учун илм-фан ютуқлари борлигини ҳам таъкидлаган. Яъни ҳозирги ҳаво тўлқинларида 5-6 даража фарқ мавжуд ва дарахтга таъсир ўтказиш орқали унинг танасидаги ҳароратни 2 даражага пасайтириб турса бўлади.

    “Бу ҳудди одам иситмасини шприц орқали пасайтиришга ўхшаш жараён. Агар мазкур усул декабрь ойи бошларида қўлланганда, анча фойдали бўларди. Ҳозирда дарахтларга стресс асосан тоғ этакларида бўляпти, текислик ҳудудларида эса у даражада эмас. Тоғ этакларида ноябрь ва декабрь ойларида исиш кучли бўлди. Оқибатда кўплаб ҳудудларда бодом ва бошқа дарахтлар гуллаб юбормоқда”,—дея ҳолатни изоҳлаган олим.

    Дарахт ва унинг бўлғуси ҳосилини асраб қолиш учун илдиз тагига муз солиб қўйиш ҳам самара беради. Бу усул ҳам дарахтнинг уйғониб кетиш “кайфият”ини пасайтиради.

    Умуман олганда, мевалар ва сабзавотларнинг қай даражада ҳосил бериши қишнинг кейинги “қадамларига” боғлиқ бўлиб қолмоқда.

    09.01.2024, 15:25   Изоҳ (0)   36783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қиш илиқ келгани инсонлар саломатлиги ва экинлар учун жиддий хавф туғдиради” — иқлимшунос

    04.01.2024, 19:17

    Ўзбекистонда январь ойида аномал совуқ кузатилиши мумкинми?

    05.01.2024, 16:24

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    06.01.2024, 10:45

    Ҳаж-2024 мавсумида зиёратчилар учун янада қулайликлар яратилади

    09.01.2024, 15:03

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлар субсидия олиш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    09.01.2024, 14:09

    Ўзбекистонда чиқинди ташишда электромобилдан фойдаланилади

    09.01.2024, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.