• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қиш илиқ келгани инсонлар саломатлиги ва экинлар учун жиддий хавф туғдиради” — иқлимшунос

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов “Дарё” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда қиш фаслининг илиқ кечаётгани қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказиши, қолаверса, инсонлар саломатлигига ҳам хавф туғдириши ҳақида гапирди.

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё”

    Илиқ қишнинг инсонлар соғлиғига зарари ҳақида

    Ҳозир аслида қалпоқ кийиб юриладиган совуқ ҳаво бўлиши керак эди. Аммо бу йил қиш илиқ келди. Бундай бўлиши инсон саломатлиги учун зарарли ҳисобланади. Чунки совуқ ҳаво айрим вирусли касалликлар кўпайишининг олдини олади. Олимларнинг фикрича, иқлим исиши субтропик минтақалардаги касалликларнинг биз томон кўчишига олиб келади. Мисол учун, денге касалликлари Европа давлатларида пайдо бўлмоқда. Аслида, у касалликлар даромади паст, аҳолиси санитария қоидаларига амал қилмайдиган, касалликларга қарши курашишга имконияти йўқ давлатларда кўпроқ. Денге, молярия, чкунгия деган касалликлар аста-секин ўчоқ ҳудудларини шимолга томон йўналтирмоқда. Дунё соғлиқни сақлаш тузилмалари турли вируслар мутацияга учраши оқибатида минтақаларда инсон организмида ҳам янгича касалликлар кўпайиб боришига олиб келишини тасдиқлаган. Иқлим ўзгариши тиббиётга салбий таъсир қилади.

    “Мевали дарахтларда жорий йил ҳосил камайиши мумкин”

    Telegram каналимга  “Сизнингча, декабрдаги ноодатий иссиқлик ва совуқлик тўлқинлари кўпроқ қайси тармоққа иқтисодий зарарлар келтирди?” деган сўровнома жойладим. Кўпчилик асосан қишлоқ хўжалигига таъсир кўрсатди, деб ёзди. Чунки юқори иссиқлик дарахтларни қишки уйқуга кетиши керак бўлган пайтда гуллатиб юборади. Ҳозир уларнинг танаси иссиқлик стрессларини қабул қиляпти. Дарахт танаси учун қиш ойлари бўлишига қарамай, уйқудан уйғониб қолиши учун тез-тез қулай об-ҳаво кузатилмоқда. Булар эртанги иссиқ тўлқинларда гуллаб юбориш “кайфиятида” турибди. Яъни бу зарарли.

    Бизнинг минтақа қиш ойида шимолдан кириб келадиган совуққа мойил ҳисобланади. Барибир бир марта бўлса ҳам совуқ кириб келиб, ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача совиб кетиши хавфи мавжуд. Агар бу юз берса, дарахтлар ўз ҳосилидан 100 фоизга айрилади — кейинги йил ҳосил бермайди. Ундан асосан барг чиқади, камига тезроқ қариб қолиши кузатилади.

    Ҳозир иқлимнинг илиб кетиши тиббиёт ва қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир қилмоқда. Декабрь ойида бир оз совуқ кузатилганда кўпчилик энергетик муаммолар юзага келди ва кўзимизга шу кўриняпти, деган хулосалар берди. Аслида, ҳозир иқлим ўзгаришининг энергетик иқтисодиётга келтирган зарари тиббиёт билан қишлоқ хўжалигига етказган иқтисодий зарари олдида ҳеч нарса эмас. Фақат у, энергетик муаммо каби бир зумда эмас, аста-секин ўз бўйини кўрсатади.

    “Чора кўришга кечикдик”

    Биз иқлим ўзгаришини эртароқ англаган ҳолда, қишда ҳавонинг исиб кетиш муаммосига қарши курашишни аввалроқ бошлашимиз керак эди. Очиқликдаги дарахтларни боғдорчилик сферасида эрта “уйғониб” кетмаслиги учун чора-тадбирлар мавжуд. Бу бўйича илм-фан ютуқлари бор. Ҳозирги ҳаво тўлқинларида 5-6 даража фарқни кўриш мумкин. Яъни дарахтга таъсир ўтказиш орқали унинг танасидаги ҳароратни 2 даражага пасайтириб турса бўлади. Бу ҳудди одам иситмасини шприц орқали пасайтиришга ўхшаш жараён. Агар мазкур усул декабрь ойи бошларида қўлланганда, анча фойдали бўларди.

    Ҳозирда дарахтларга стресс асосан тоғ этакларида бўляпти, текислик ҳудудларида эса у даражада эмас. Тоғ этакларида ноябрь ва декабрь ойларида исиш кучли бўлди. Оқибатда кўплаб ҳудудларда бодом ва бошқа дарахтлар гуллаб юбормоқда. Дарахт ва бўлғуси ҳосилини асраб қолиш учун ота-боболар қўллаб келган классик усулларни ҳам қўллаш мумкин. Масалан, дарахт илдизи тагига муз солиб қўйиш ёки суғориш. Бу усуллар ҳам дарахтнинг уйғониб кетиш “кайфият”ини пасайтиради.

    04.01.2024, 19:17   Изоҳ (0)   22325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бизни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда” — иқлимшунос Ўзбекистонни жиддий хавфдан огоҳлантирди

    09.05.2023, 21:15

    “Чора кўрилмаса, аҳвол оғирлашаверади” — ифлосланиб бораётган Тошкент ҳавоси ҳақида суҳбат

    27.12.2023, 11:21

    “Тошкент ҳавоси меъёрдан ортиқ ифлосланган” — иқлимшунос пойтахт ҳавоси инсонлар соғлигига салбий таъсир қилаётганини айтди

    27.12.2023, 14:05

    Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар сони 34 фоизга камайишига эришилди 

    04.01.2024, 18:51

    Ўзбекистонда 2023 йилда туғилишлар сони энг кўп қайси ҳудудда қайд этилгани очиқланди 

    04.01.2024, 18:33

    Тўловлар бекор қилинади, кредит олишда мол-мулк гарови талаб қилинмайди: Фермерларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

    04.01.2024, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.