Туркманистон Озарбайжонга газ экспортини тўхтатди. Томонлар етказиб бериш шартлари бўйича келиша олмади. Бу ҳақда Тrend.az хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Ашхобод ва Боку ўртасида музокаралар олиб борилмоқда ва экспорт тўхтатилгани сабабли томонлар муаммони ҳал қилгандан кейин етказиб бериш давом этади. Эрон ҳам етказиб беришни қайта тиклашдан манфаатдор, чунки унинг ёрдами билан мамлакат Туркманистон билан чегарадош шимолий ҳудудларини газ билан таъминлайди. Бу, айниқса, қишда муҳим аҳамиятга эга.
Озарбайжон туркман газини 2022 йил январидан бошлаб импорт қилади. 2022 йилда Туркманистон Озарбайжонга 0,9 миллиард куб метр, 2023 йилда эса 2,6 миллиард кубометр газ етказиб берган.
“Озарбайжон 2024 йилда Туркманистондан уч миллиард куб метргача газ сотиб олишни режалаштирган эди, бироқ тижорат шартлари ва аниқ кунлик ҳажмлар ҳали келишиб олинмаган. Маслаҳатлашувлар Янги йил байрамларидан кейин ҳам давом этди”, — дейди Озарбайжон ҳукуматидаги манба.
Изоҳ (0)