Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Туркманистон ҳукумати билан биргаликда пандемияга тайёрликни таъминлаш устида ишламоқда. Бу ҳақда ЖССТ вакили Егор Зайцев маълум қилди.
Туркманистон ҳукумати билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, юқумли бўлмаган касалликлар юкини енгиллаштириш ва уларнинг ривожланиши хавфини бартараф этиш, пандемияга тайёрликни таъминлаш, аҳолини эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши иммунизация даражасини юқори даражада сақлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Туркманистон турли юқумли касалликларга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришгани, шу билан бирга безгак ва полиомиелитдан холи бўлган кам сонли давлатлардан бири мақомини сақлаб қолгани таъкидланади.
Бундан ташқари, Туркманистон иммунизация орқали B гепатитини назорат қилиш бўйича минтақавий мақсадларга эришди.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)