Андижонда электроавтобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Хитойга сафари давомида бу борада ҳамкорлик масаласида келишувга эришилди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co., Ltd раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, 100 миллион долларлик икки томонлама меморандум имзоланди. Унга кўра, вилоятда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.
Андижонда ушбу компания билан ҳамкорликда электроскутерлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)