Тошкент метросида 27 декабрь куни йўловчи аёл метро йўлига йиқилиб тушди.
Ижтимоий тармоқларда эса аёл ўзини метро йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Метрополитен маъмуриятининг хабар қилишича, воқеа Чилонзор метро бекатида юз берган. Платформадаги йўловчилардан бирининг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган.
Бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида, йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)